"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос клублар ўртасида жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг клуб расмий сайти орқали ўз ҳиссиётлари билан бўлишди.
"Клублар ўртаси ЖЧ ғолиблиги - қаттиқ меҳнатимиз ва биз ўтган йили ҳам кўрсатган юқори натижаларимизнинг кўзгуси бўлди. Шахсан ўзим яна бир совринни бошим узра кўтаришдан хурсанд бўлдим. Тан оламан, бу йил - фаолиятимдаги энг яхшиси", - деди Рамос.