Каталониянинг "Барселона" клуби сардори Хави ўз фаолиятини "Барселона" сафида якунлашни истаётганини айтиб ўтди.
"Мен шу шаҳарда туғилдим. "Барселона" мухлиси эса, ҳачон "Реал" сафида ўйнамаган бўлар эди. Сабаби, у ерда ўзини бахтли ҳис қила олмайди. Мен ўзим орзу қилган жамоада тўп сурдим. Футбол - менинг хаётим ва бошқа жамоага ўтиш мен учун яхши қарор бўлмайди", - дейди Барселона сардори.
"Мен "Барселона"дан бошқа жамоа сафига ўтишни умуман ўйлаётганим йўқ. Фаолиятимни шу ерда тугатишни истайман. Ўтган йили шартномамни яна бир йилга узайтирдим ва мен ўзимни айни дамда яхши ҳис қилмоқдаман. Жамоамизга кўплаб янги ўйинчилар келди. "Барселона" ҳар доим кучли клуб бўлиб қолиши керак. Бунинг учун менинг захирада ўтиришимга тўғри келса ҳам", - дейди Хави.