Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Арсен Венгер ижодидан иқтибослар

Баҳо:
+ | -

“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ҳам сўзга чечан мутахассислардан бири ҳисобланади. Қуйида француз мутахассиси томонидан айтилган бир нечта иқтибослар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

- Ҳар ким уйидаги хотинини ўзича чиройли, деб ўйлайди (2002 йили Сер Алекс "МЮ"ни Англияда энг яхшиси деб айтгани ҳақида).

- Ҳакамлар чегарадан чиқиб кетишаяпти. Худо ҳаққи жорий мавсумда бизга кўрсатилган 9 та қизил карточкадан тенг ярмига муносиб эдик, холос (АПЛ ҳакамларини шундай "мақтаганди").

- Глебнинг жамоамизда қолишига ишонаман. Давогар клуб уни шунчаки сотиб ололмайди. Мен Глебни олиб қолиш учун ҳар ким билан судлашишга тайёрман. Мабодо, давогарлар бўлса, марҳамат, узоқ давом этадиган судга тайёргарлик кўраверишсин (Александр Глеб ҳақида).

- Кўрдингизми, ҳакам тўпни қўлига олса-ю, марҳамат, бемалол гол уришингиз мумкин, деб турса! Чемпионлар Лигасидек нуфузли турнирда шундай голларни ҳисобга олиш... Бунақада мусобақа беъмани латифага айланиб қолади-ку! (ЧЛ_2011да "Порту"дан учралган мағлубиятдан сўнг, ҳакамларга эътирози).

- "Сток Сити" томонидан намойиш этилган ўйинни футбол, деб аташга тилинг бормайди. У кўпроқ регбини эслатади ("Сток Сити" - "Тотенхем" бучрашуви ҳақида).

- Биз шундай жамиятда яшаймизки, бу ерда ҳамма барчасидан хабардор. "Мен билмайман" қабилидаги иборани ишлатиш - уят. Мен эса кимнинг чемпион бўлишини билмайман, гарчи мураббий сифатида 1600тадан кўпроқ ўйин ўтказган бўлсам ҳам. Агар Нани биладиган бўлса, демак, у мендан 1600 марта ақллироқ! (Нани чемпионлик тақдирини "Арсенал" эмас, "МЮ" ва "Челси" ҳал қилиши ҳақида айтганига муносабати, 2011-йил).

- Биз юлдузларни сотиб олмаймиз, балки уларни кашф қиламиз.

Фурқат Юсупов тўплади.

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 15:15, 23.12.2014.
Ўқилди: 5663 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.