Марин Чилич Хорватияда “Йил спортчиси” деб топилди. Sportske Novosti нашри томонидан ўтказилган сўровда мамлакатнинг кўзга кўринган 304 нафар спорт журналисти иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Чилич жорий мавсумни дунёнинг 10-ракеткаси сифатида якунлади. Мариннинг бу ҳисобидан қўлга киритган энг катта ютуғи сифатида АҚШ Очиқ чемпионатида бош мукофотга эга чиққанлигини айтиш мумкин.