Янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун ўқув-йиғинларни бошлаб юборган “Локомотив” Муборакнинг “Машъал” клубига қарши назорат учрашуви ўтказади.
Ушбу ўтоқлик ўйини 27 декабр куни, “Аҳмад Яссавий” (собиқ “Сверлова”) стадионида, соат 12:00да бошланади.
Ўзаро келишувга кўра жамоалар 50 дақиқадан икки ўйин ўтказишади.
Бу учрашувда Вадим Абрамов айни вақтда жамоа таркибида бўлган барча футболчиларни синовдан ўтказиб олишни режалаштирган. Шу мақсадда у 50 дақиқалик ҳар икки ўйинда турлича таркибларни майдонга туширмоқчи.