БААлик сармоядорлар америкалик боксчи кичик Флойд Мэйуэзернинг филиппинлик Мэнни Пакьяо билан жанг қилиши учун 110 дан 120 миллион долларга қадар маблағ ажратади, дея хабар беради boxingscene.com.
Дунё боксида энг кутилган жанглардан бири - Мэйуэзер ва Пакьяо қарама-қаршилиги 2015 йилнинг баҳорида юз бериши мумкин.
"ОАВда биз нархни 10 миллион доллардан 120 миллионга кўтарганимизни ёзишмоқда, улар ҳақ. Бу спорт тарихидаги битта тадбир учун белгиланган энг йирик гононар бўлади. Агарда бу жанг Абу-Дабида ўтса, бу глобал воқелик бўларди", - дейди сармоядорлар гуруҳи раҳбарларидан бири Акбар Муҳаммад.
Мэйуэзер ҳозиргача профессионал рингдаги барча 47 жангида ғалаба қозонган. Пакьяо эса 64 жангидан 57 тасида ғалаба, 5 мағлубия ва 2 дурангга эга.