Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

LG Electronics: 2015 йил инновациялари ва тенденциялари

Баҳо:
+ | -

Reklama

2014 йил бизни маиший, телевизион ва мобил техника соҳасидаги инновацион қарорларнинг кўплиги билан хурсанд этди. Аммо шу билан бирга узоқ кутилган 2015 йил учун замин ҳам ҳозирлаб қўйди. Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу йил истеъмолчилар учун яна кўплаб қизиқарли технологияларни ғамлаб қўйган. Буни LG Electronics компанияси ҳам таъкидлар экан, келаси йил аввалгиси каби инновацияларга бой бўлишини маълум қилмоқда. 

Технологиялар ва дизайн
LG компанияси, электроника соҳасида етакчи ишлаб чиқарувчи сифатида, технологиялар оламидаги глобал ғояларни диққат билан кузатиб бормоқда ва 2015 йилга бир талай хилма-хил инновацион маҳсулотлар билан кириб бормоқда, истеъмолчиларнинг ҳаётини енгиллаштирадиган барча сўнгги ишланмаларни ишга солмоқда. LG харидорлар фикри билан доимо қизиқиб келган, шунинг учун ҳам компания инновациялар устида ҳамда ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлиги борасида изланишлар олиб бормоқда.

LG техника бозорининг сўнгги тенденцияларини диққат билан кузатар экан, янги урфга эргашувчи эмас, балки унинг яратувчиси бўлишга интилади. 2014 йил ёзида компания ўзининг узоқ кутилган лойиҳасини – G Watch «ақлли» соатларини тақдим этди. Гарчи қурилманинг аппарат спецификациялари уни рақобатчи бозор сегменти чўққисига олиб чиқиб қўйган бўлсада, айрим ўринлар, масалан, экраннинг кичиклиги ва стандарт дизайн у ерда узоқ ушланиб қолишга йўл қўймади.

Компания вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда, янги G Watch R моделини ишлаб чиқарди, бу модель катта юмалоқ экранли замонавий дизайни билан фарқланади. Бу воқеа LG нинг инновацияларга доимо тайёрлигига ёрқин мисол бўлибгина қолмай, балки юқори даражага эришиш учун нима қилиш кераклигини тушунишидан ҳам далолат беради.

G Watch R соатлари LG нинг етакчи маҳсулотларидан бўлиб, компания уларни 2015 йилда янада ривожлантиради. Шунингдек, улар қандай қилиб замонавий, қулай ва кундаликда бемалол фойдаланса бўладиган девайс яратиш борасидаги муваффақиятини ажойиб тарзда намойиш этмоқдалар.

OLED технологияси ва квант нуқталари
Таҳлилчилар қай йўсинда ўзаро рақобатлашувчи янги технологияларни тенглашлари-ю, бозор тенденцияларини қиёслашларини кузатиш жуда қизиқарли. Ўтмишда VHS ва Beta ёки Blu-Ray ва HD DVD лар билан ҳам айнан шундай бўлган эди.

Ҳозирда эса бу таққослашлар юқори унумдорли телевизорлар ўртасида ўтказилмоқда. Сўнгги йилларда 4K Ultra HD ни OLED билан рақобатдош деб ҳисоблашарди. Умуман олганда, аслида ҳам шундай бўлган, аммо бу ҳол LG иккала технологияни бирлаштиришнинг уддасидан чиққунларигача давом этди. 2014 йил сентябрида компания 4K OLED TV ни тақдим этиб, истеъмолчиларга телевизор ривожланиши тарихининг бир қисмига дахлдор бўлиш имкониятини берди.

LG ўз рақобатчиларидан анча илгарилаб ва телевиденияни янги форматга ўтказиб, айнан ушбу дастлабки моделларда «икки дунё дурдонаси» ни бирлаштиришга эришди. Гўёки, ҳамма марра эгалланган ва бу ишга нуқта қўйилгандек эди. Аммо, ундай эмас...

Келгуси йил бозорда янги технология – квант нуқталари билан ишловчи телевизорлар пайдо бўлишини бошлаб беради. Гарчи улар 4K OLED TV каби ажойиб тасвир сифати билан ажралиб турмаса-да, ишлаб чиқариш жараёнининг соддалаштирилганлиги билан фарқланадилар ва органик нур таратувчи диодлар(OLED)дан фойдаланишдагига нисбатан анча-мунча паст нархда ҳам арзирли сифатга эга бўлишни таъминлашлари мумкин.

Квант нуқталари технологияси оддий суюқ криссталли панелга қўшимча қатлам – махсус нур таратувчи элементлари бўлган плёнкаларни қўшишни назарда тутади.

Мобил компьютерлар
G3 смартфони LG Electronics компанияси қачондир чиқарган маҳсулотларнинг энг “ақлли”сидир. Унга жойлаштирилган кучли аппаратлар ундан кўп функцияли режимда бирон-бир муаммосиз, самарали фойдаланиш имконини беради. Аммо таҳлилчиларнинг башоратига кўра, G3 каби бақувват мобил қурилмалар борган сари кучайиб бораверади, компаниялар эса мобил қурилмалар фойдаланувчиларининг талабларини қондиришга қаратилган унумдорликни ошириш йўлини тутадилар.

Смартфонларнинг ҳар бир янги авлоди пайдо бўлиши билан, уларга биз қачонлардир фақатгина анъанавий компьютерларнинг ҳуқуқ ва имтиёзи деб ҳисоблаган ва ҳозирда мобил қурилмаларга ўтган кўпдан-кўп вазифалар юклатилади.

Мобил компьютерлар ривожланишда давом этмоқда ва яқин келажакда бутун диққат-эътибор бир қанча қурилмалар аро бор нарсаларни синхронлаштиришга ва маълумотларни турли девайсларга ўтказиш имкониятига қаратилади. Вақт ўтиши билан, иловалар бир вақтнинг ўзида бир қанча қурилмаларда фойдаланиладиган булутли сервисларни сақлаб туриш учун ривожланиб боради.

LG Electronics компаниясининг бошқа маҳсулотлари билан Сиз бизнинг LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:06, 26.12.2014.
Ўқилди: 5997 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6405]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3019]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3003]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2103]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1951]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1893]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1760]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1552]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1536]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик