Амалдаги УЕФА президенти Мишель Платини келаси йилнинг март ойида ташкилот президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларда ягона номзод бўлади.
Таъкидлаш лозим, УЕФА президентлигига номзодларнинг заявкалари 24 декабргача қабул қилинган. Аммо, УЕФА президентлигига фақат бир номзод ўз заявкасини топширган - бу ҳам УЕФАнинг амалдаги президенти Мишель Платини томонидан топширилган заявкадир.
Президентлик сайловлари келаси йилнинг 24 март куни УЕФАнинг навбатдаги конгрессида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Регламентга кўра, УЕФА президентлигига номзодлар УЕФА администрацияси томонидан тақдим этилиши ва конгресс очилишигача уч ой қолган муддатгача расмий хат орқали тасдиқланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Мишель Платини 2007 йилдан бери УЕФА президенти ҳисобланади.