Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Машъал"да асосий таркибга талабгор ёшлар етарли

Баҳо:
+ | -

Айни вақтда "Машъал” йиғинида бир қатор ёшлар иштирок этмоқда. Ушбу футболчилар асосий таркиб билан бир қаторда машғулотларда иштирок этиб, ўзларини истеъдодларини нaмойиш этмоқда. Ушбу футболчилар биринчи йиғин борасида фикрларини билдириб ўтди.

Ўтган мавсум “Шўртан” сафида ижарада ўтказган икки футболчимиз Дурбек Камолов ва Мақсудбек Маҳмудов яна жамоага қайтди.

Дурбек Камолов – “Машъал” нинг асосий таркиби билан машғулотларда иштирок этиб, ўзимга етарлича тажрибага эга бўлмоқдаман. Биринчи навбатда менга ўтган мавсум ўйин амалиётини берган “Шўртан” клуби ва Мухтор Қурбоновга миннатдорчилик билдираман. Келаётган мавсум асосий таркибдан ўрин олиб жамоанинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшмоқчиман.

Турсунмурод Ҳамдамов  – Биринчи лигадан сўнг асосий таркибга кириш учун муносиб ҳаракат қилмоқдаман. Машғулотлар жуда оғир бўлишига қарамай муносиб иштирок этмоқдаман. Ўзим ушбу мавсум асосий таркибга кириш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Бош мураббийимизни ишончини оқлаб, асосий таркибга кириш учун ҳаракатни бошладим. Асосий таркибга муносиб бўлиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

Бобур Тўраев – Асосий таркиб машғулотлари етарлича мураккаб дея оламан. Таътилдан сўнг бироз жисмоний тайёргарликдан оз бўлсада чиққан эдик. Айни вақтда асосан жисмоний ҳолатни тиклаш борасида машғулотлар олиб бормоқдамиз. Ҳар бир машғулот ўзгачалиги билан мени қизиқтирмоқда. Албатта кучли мураббийлардан етарлича кўрсатмаларга эга бўлмоқдамиз.   Асосий таркибга кириш учун жиддий ҳаракат қилиш керак. Клубнинг ҳимоя чизиғида кучли рақобат бор. Мен ҳам ўз ўрнимни топмоқчиман.

Мақсуд Маҳмудов – “Шўртан”да ўтган бир  йил давомида озгина бўлса ҳам катта футбол ҳавосини кўрдик. Бунинг учун албатта клуб раҳбарияти ва бош мураббийимизга раҳмат айтаман.  “Машъал” мен учун бегона клуб эмас ва бу клубга киришиб кетишимда ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини биламан. Фақатгина бор кучим билан ҳаракат қилиб,  асосий таркибга киришга интиламан.  

Шоҳжаҳон Қиличев – “Машъал”да ўтган бир неча йиллар давомида асосий таркиб учун ҳаракат қилдим. Бу йил бош мураббий Александр Хомяков мени асосий таркибга жалб этди. Албатта мураббийни ишончини оқлаш учун бор кучимиз билан машғулотда иштирок этмоқдамиз.  Асосий таркиб машғулотлари албатта оғир бўлади. Шунга қарамай биз етарлича куч билан ҳаракат қиламиз. Асосий таркибга кириш ҳар бир футболчини орзуси. Ҳимоядаги кучли рақобатда албатта ўсишга эришаман деб ўйлайман.

Шоҳруҳ Достонов – Ёшлар лигаси билан асосий таркиб ўртасида катта фарқ бор. Буни билган ҳолда асосий таркиб машғулотларида ўзимни кўрсатишим керак. Ёшлар лигаси тўпурар бўлиш осон дея олмайман. Лекин асосий таркибда битта гол уриш ҳам катта меҳнат талаб қилади. Бу меҳнатни биз асосий таркиб машғулотларида кўрсатиб, ўйинда исботлашимиз керак.  Машғулотлар осон дея олмайман. Шунга қарамай мен учун жуда ҳам қизиқарли ўтмоқда. “Пахтакор”га қарши бўлиб ўтган назорат баҳсида гол уришга ҳаракат қилдим. Албатта, кейинги учрашувларда ҳам гол киритишни мақсад қилганман.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 22:34, 26.12.2014.
Ўқилди: 2503 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.