Англия Премьер-лигасида мавсумдаги дастлабки истеъфо рўй берди.
“Саутгемптон”дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:3), “Кристал Пэлас” устози Нил Уорнок ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда ВВС сайтига асосланиб, “sovsport.ru” хабар бермоқда.
66 ёшли ушбу мутахассис “Кристал Пэлас”га 2014 йил августида Тони Пулис ўрнига тайинланган эди. Унинг мураббийлиги даврида жамоа 18та ўйиндан атиги 3тасида ғалаба қозониб, 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 18-поғонасида кетмоқда.
Энди 28 декабрь куни бўлиб ўтадиган 19 тур ўйинида жамоани “КПР”га қарши сафар ўйинига вақтинчалик мураббий сифатида Кейт Миллен бошлаб боради.