Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Вилоят ҳокими "Андижон" футболчилари билан суҳбат ўтказди

Баҳо:
+ | -

“Андижон” жамоасини янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш учун ўтказаётган дастлабки ўқув-машғулот йиғини кеча ниҳоясига етди. 15 декабрда бошланган йиғин икки ҳафта давом этди.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий қопламали майдонда олиб борилди. Бош мураббий Эдгар Гесс Германияга кетганини хабар қилгандик. Шу сабабли машғулотларни унинг ёрдамчилари Олег Тюлькин, Виталий Легай ва Қаҳрамон Абдуқодиров олиб боришди. Шу ўринда клуб мутасаддилари жамоа тақдирига бефарқ қарашмаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Шанба кунги эрталабки машғулотдан кейин Андижон шаҳри ҳокими, “Андижон” клуби президенти Н.Ғ.Алимов футболчилар билан учрашиб, бир пиёла чой устида суҳбатлашди. Клуб президентининг ташрифидан футболчилар мамнун бўлишганини айтиб ўтиш керак.

Бугун йиғиннинг сўнгги кунида икки томонлама ўйин ташкил этиб, мураббийлар футболчиларни синовдан ўтказишди. Таркиб “қизиллар” ва “яшиллар”га ажратилди. Ушбу баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

“Қизиллар”: Лочин Долимов, Шояд Муллажонов, Толиб Очилов, Ринат Муслимов, Дилмурод Маҳмудов, Жасур Юлдашев, Фарҳод Бекмуродов, Фозилов, Акмал Эргашев, Шохсултон Парпиев, Виталий Зотеев.
“Яшиллар”: Дилмурод Мамаюсупов, Асрор Раҳмонов, Артур Маматказин, Даврон Турсунов, Акбар Ходжаев, Бекзод Ғозиев, Расул Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Фарруҳ Мирзаев, Исроил Турсунов, Лочин Солиев.
Голлар: И.Турсунов – А.Эргашев.

Дарвозабон Элдор Исабоев ва ҳимоячи Раҳим Қодиров бетоблиги сабабли ўйинда иштирок эта олишмади. Ушбу учрашувдан сўнг футболчиларга Янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатли дам берилди. Бундан ташқари кўрикдан ўтиш жалб этилган Дилмурод Мамаюсупов, Жасур Юлдашев, Акмал Эргашев каби футболчиларга жавоб берилди.

Жамоамизни Янги йил байрамидан сўнг иккинчи йиғини 4 январдан яна Андижонда бошланади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 15:20, 30.12.2014.
Ўқилди: 4326 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик