Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Сўғдиёна»даги ҳолат қандай?

Баҳо:
+ | -

Яқинда «Сўғдиёна» бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Даврон Файзиевнинг ишдан озод этилгани тўғрисида хабарлар янгради. Лекин клубнинг ашаддий ишқибозлари вилоят ҳокимига мурожаат қилган ҳолда, Даврон Ориповични ўз лавозимида қолдиришни сўрашди. Мухлислар талаби ҳоким томонидан қондирилди. Бироқ ўқув-йиғин машғулотлари тўхтаб қолди. қуйида клубда юз берган ҳолат юзасидан мулоҳаза юритиб кўрамиз.

«Сўғдиёна» ўтган мавсум олий лигада ижобий натижага эришолмаганига қарамай, бир қатор жамоа­ларга ҳақиқий бошоғриқ бўлди. Ҳарқалай, жамоа ҳужумкорликка мойил ўйин кўрсатди. Шунинг учун ҳам, кўпчилик «Сўғдиёна»нинг олий лигада қолишини истади, чоғи. 24 декабрь куни вилоят ҳокимлигида «Сўғдиёна» клубига бағишланган йиғилиш ўтказилди ва унда Даврон Файзиевнинг лавозимидан озод этилгани эълон қилинди. қолаверса, клуб президенти Бахтиёр ўофуров ҳам истеъфога чиқарилди. Файзиевга ёрдам бериб келишган Улуғбек Алматов, Диёр Файзиев ва Руслан Аҳмедовга ҳам жавоб берилди. Эътиборлиси, клубнинг ашаддий ишқибозлари ҳаракатлари воқеалар ривожи туб бурилиш ясашига олиб келди. Жиззахликлар мухлислар вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, Файзиевни лавозимида қолдиришни талаб этишди. қаранг­ки якунда Даврон Орипович клубдан кетмайдиган бўлди. Даврон Файзиев лавозимидан четлатилганидан сўнг интернет сайтларида Фурқат Эсонбоевнинг бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида хабарлар чиқди. Зеро, у яқинда «Оқ-тепа»дан кетган ва ишсиз юрганди. Лекин мухлислар Файзиевни ҳимоя қилиб чиқишди ва бу ҳаракат қайсидир маънода ўзини оқлади.

- Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Улар менинг хизматларимни юқори баҳолашди ва клубдан кетишимга қаршилик қилишди, - дея муносабат билдирди Файзиев юзага келган ҳолатга. - Клуб йиғилишидан кейин кетиш борасида ариза ёзгандим. Тўғриси, ишқибозларнинг мени ҳурмат қилиб, раҳбарларга мурожаа­т этишларини кутмагандим. Зеро, улардан раҳбарият билан учрашиб, қолишимни сўрашлари ҳақида илтимос қилмадим. Умуман, ортиқча гап-сўз чиқарганим ҳам йўқ. Мухлисларга яна бир марта раҳмат ва клубда қолишимни сўраганлари учун уларга миннатдорчилик билдираман.

Хўш, Даврон Ориповичнинг жамоа­да қолгани вазият ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўладими? Бу ҳақда мураббийнинг фикри қандай?

- Энди ишга янада енг шимарган ҳолда киришмоқчиман. Мухлислар менга қаттиқ ишониб, клубда қолишимни исташди. Демак, уларни олдида қарздорман ва чиройли футбол кўрсатишимиз шарт. Ўйлайманки, янги мавсумда «Сўғдиёна»ни талаб даражасида шакллантирамиз ва мазмунли ўйин­ларни давом эттиришга уриниб кўрамиз. Ўтган мавсум натижаларимизда ижобийлик сезилмади. Лекин кўрсатган ўйинларимиз сифати кўпчиликни бефарқ қолдирмади, деб ўйлайман.

Олий лига клублари тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишган бир пайт жиззахликларнинг декабрда йиғин ташкил қилмасликлари  борасида чиққан хабар ҳам клубнинг муаммолари талай эканлигини кўрсатиб турганди. Лекин клуб бир амаллаб йиғин бошлади, афсуски, у охирги воқеалар сабаб, тўхтаб қолди. Энди навбатдаги йиғин январь ойидан бошланади. Чемпионат стартига қадар клуб талаб даражасига чиқа олармикан?

- Албатта, клубда юз бераётган воқеалар бир ёқли бўлмай туриб, ўқув-йиғин машғулотларини давом эттириш мушкул вазифа ҳисобланарди. Энди 3 январь кунидан янги мавсумга алоҳида режа асосида тайёргарлик кўрамиз. Дастлаб Зоминда футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини тиклашга эътибор қаратамиз. Декабрь ойида айтарли шуғулланолмаганимиз учун ҳам, январнинг дастлабки кунларидан тайёргарликни кучайтиришимиз керак. Хуллас, барчасини бошидан бошлашимиз талаб этилади.

Молиявий муаммолар сабаб, клубни бир қатор футболчилар тарк этишди. Александр Коблаш, Аюбхон Нўъмонов, Саламат қуттибоев ва Жасур Ҳакимов кетиб бўлишди. қолаверса, таркибдаги бошқа ўйинчиларга ҳам таклифлар тушди. Жамоа ўзагини ташкил қиладиган футболчиларнинг кетиб қолишлари Файзиевни олдидаги муаммолар­ни кўпайтирмасдан қолмайди. Буни бош мураббийнинг ўзи ҳам тушуниб тургани аниқ:

- Келгуси йили барқарор жамоа сифатида гавдаланиш учун ўтган мавсумдаги таркибни 90 фоиз сақлаб қолишимиз зарур. Етакчиларимизни қўйиб юборишимиз эса, муаммоларимизни кўпайтиради, холос. қолаверса, барчасини бошидан бошлаш ва таркиб шакллантиришни нолдан олиб боришимизга тўғри келади. Коблаш, қуттибоев, Нўъмонов, Ҳакимов ўтган мавсум клубимизнинг етакчи футболчилари эдилар. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун бошқа ўйинчиларни таклиф қилишимиз керак. Лекин ҳозирда бирор футболчи чақиришда қуруқ ваъдалар билан иш битмайди. Клубимизда юз бераётган воқеаларни футболчиларнинг ўзлари ҳам яхши билишади. Шу тарафдан ҳам, янги ўйинчилар жалб қилишда қийинчиликка дуч келишимиз мумкин. Шунингдек, айни пайт таркибимиздаги футболчиларга бош­қа клублардан таклифлар тушяпти. Уларни сақлаб қолишга уринамиз. Январь ойида бошланадиган асосий йиғинда ўйлайманки, барчаси яхши тарафга ўзгаради.

Дарвоқе клуб президенти Бахтиёр ўофуров лавозимидан кетди ва унинг ўрнига бошқа раҳбар тайинланди. Файзиевнинг бунга муносабати қандай?

- Клуб тепасига ким келишидан қатъий назар, муаммоларни вақтида ҳал этиб берса, ўйлайманки, 2015 йилдаги ишларимиз яхши бўлади.

Хуллас, «Сўғдиёна»да қатор муаммолар ўз ечимини топмай туриб, янгилари чиқиб келмоқда. Шунга қарамай, Даврон Файзиевнинг ишга муносабати ва клубни шакллантиришдаги уринишлари таҳсинга сазовор. Кўрамиз, янги йилдан сўнг «Сўғдиёна»да қандай ҳолат юзага келаркин?

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:51, 01.01.2015.
Ўқилди: 4671 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.