Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Луи ван Гал: «Сафар ўйинларида яхши ўйнашимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал «Сток Сити»га қарши бўлиб ўйин (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз бу ўйинда кўп нарсага муносиб эмасдик. Рақиб ғалаба тўпини уришга яқин келди. «Сток Сити»нинг ҳаво бўйлаб узатмаларига қарши ҳимояланиш қийин бўлганини барча кўрди. Вазиятларни яратиш учун бизда кенглик ва вақт бор эди, аммо голли вазиятларни кўп юзага келтира олмадик.

«Сток Сити» футболчилари кучли шамолга қарши ўйнашларига тўғри келди. Рақиб узун паслардан фойдаланишга ҳаракат қилди ва жуда оддий ўйнади. Шамол бизга халал бермади, биз яхшироқ ўйнашимиз керак эди.

Стандарт вазиятларда ҳимоя устида ишлашимиз кераклигини биламиз. Ушбу масала бўйича футболчилар билан 2та учрашув ўтказдик. Гол ўтказиб юборилган вазиятда ёмон ҳаракат қилдик. Яхшиямки, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик.

Биз сафар ўйинларида яхши ўйнашимиз керак. Мен учун сафар ва уй ўйинларининг фарқи йўқ. Мухлисларимиз бизни ҳамма жойда яхши қўллаб-қувватлашади. Биз ўсишда давом этишимиз керак», – дейди ван Гал.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:54, 01.01.2015.
Ўқилди: 3119 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3382]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2487]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2034]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1847]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1839]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1783]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1709]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1663]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1638]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.