"Ювентус" ҳужумчиси Карлос Тевес туринликлар билан шартномасини узайтирмаслигини билдирди, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.
Манбада айтилишича, футболчи мавсум тугагач, клубни тарк этиши мумкин. "Кекса синьора" унинг ўрнига ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.
Эслатиб ўтамиз, Тевес 2013 йилда "Ювентус" таркибига қўшилган эди. Бу мавсум туринликлар сафида 22 учрашув ўтказиб, 15 гол ва 5 голли узатма оширган.













