Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

"Насаф" ички мусобақаларда ҳам ўз олдига фақат юксак мақсадлар қўйишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Янги йилнинг илк янги ҳафтаси бошланди. “Насаф” футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келган янги 2015 йил билан чин дилдан муборакбод этади.

2014 йил клубимиз учун чиндан муваффақиятларга бой бўлди ва ишқибозларимизнинг ёдида қоладиган йил сифатида эътироф этиладиган бўлди. Хусусан, “Насаф” футболчилари ўз тарихларида саккизини марта Ўзбекистон чемпионати бронза медалини қўлга киритишди. Жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян 18 та гол билан мамлакат чемпионати тўпурарлари баҳсида ғолибликни қўлга киритди. Ҳали жамоа тарихида ҳеч бир футболчи шу пайтгача бундай кўрсаткични қайд этмаган эди. Жамоанинг асосий дарвозабони Элдорбек Суюнов мамлакат бош жамоасида сардор сифатида майдонга чиқиш билан бирга ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш борасида бундан 14 йил олдин қайд этилган рекордни янгилади. Олий лигада “Насаф” ўз тарихида илк марта Тошкентда “Бунёдкор” клубини таслим этди. Тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида мамлакат биринчилигида “Насаф” футбол мактабининг 1998-99 йилларда туғилган футболчилари олтин медалларга сазовор бўлишди. Қолаверса, ўтган йил сўнггида “Насаф” ўринбосарлари учун замонавий қароргох (база) қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бир сўз билан айтганда, ўтган 2014 йил “Насаф” футбол клуби учун омадли ва ютуқларга бой йил кечди.

Янги 2015 йилда ҳам клубимини бир қатор жиддий мусобақалар кутиб турибди. Уч йиллик танаффусдан кейин “Насаф” яна Осиё чемпионлари лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди. Қолаверса, ички мусобақаларда ҳам жамоа ўз олдига фақат юксак мақсадларни қўяди. Бу йўлда жамоамизга Янги йилда янги омадлар, янги чўққиларни забт этиб, мухлисларни хурсанд этишини тилаб қоламиз. Янги йилнинг илк янги ҳафтаси бошланди. “Насаф” футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келган янги 2015 йил билан чин дилдан муборакбод этади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 18:49, 05.01.2015.
Ўқилди: 5954 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5391]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4118]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3440]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3168]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3063]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2964]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2554]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2394]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2368]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик