Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

С.Арабистони бош мураббийи Космин Олариу: «Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш қийин кечмоқда»

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги-2015 бошланишига 3 ҳафта вақт қолганида Саудия Арабистони миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Руминиялик мутахассис Космин Олариу қисқа вақт ичида жамоани мусобақага тайёрлашга ҳаракат қилмоқда. Турнир бошланишига 3 кун вақт қолганида мураббий маҳаллий ОАВга тайёргарлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ушбу мутахассис терма жамоани қабул қилиб олганидан кейин саудияликлар 2та ўртоқлик ўйинини ўтказиб, ҳар иккала учрашувда ютқазишди (Баҳрайн 1:4, Жанубий Корея 0:2). Олариунинг таъкидлашича, футболчиларда кучли чарчоқ аломатлари бор.

"Қўлимдан келганча жамоани тайёрлашга ҳаракат қиляпман. Футболчилар билан ишлаяпмиз, улар билан кўп суҳбатлашяпман. Ҳозирча уларнинг меҳнатидан хурсандман.

Муаммо шундаки, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш қийин кечмоқда. ҳар 4 кунда битта ўйин ўтказишимизни инобатга олсак, янада қийин бўлади. Футболчилар ҳаддан ташқари кўп ўйинларда иштирок этишлари оқибатида жуда ҳам чарчашган. Улар маҳаллий чемпионат ўйинларидан ташқари Кўрфаз кубоги мусобақасида иштирок этишди. "Ал-Ҳилол" эса август ойидан бери Осиё чемпонлар лигаси баҳслари эвазига ҳар 3-4 кунда ўйинларда қатнашиб келган.

Шу боис, кейинги 2 кун давомида жамоани жисмоний ҳолатини юқори даражага олиб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирда режа ишлаб чиққанмиз. Унга кўра, футболчилар мусобақа бошланиши олдидан юқори формага чиқишлари ва жамоавий руҳият намойиш қилишлари лозим", - дейди Саудия Арабистони бош мураббийи Космин Олариу.

Саудия Арабистони терма жамоаси Осиё кубогидаги илк ўйинини 10 январь куни Хитойга қарши ўтказади. 

 

Манба: www.emaratyah.ae
Киритилди: 01:28, 06.01.2015.
Ўқилди: 5264 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.