Футбол тарихи ва статистикаси бўйича халқаро рейтинг (IFFHS) ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов номини 2014 йилнинг яхши ҳакамлари бешталигидан иборат рўйхатга киргизди.
Ушбу рўйхатда Равшан Эрматовдан юқорида италиялик Никола Риццоли, англиялик Ховард Уэбб, германиялик Феликс Брих ва голландиялик Бьорн Кейперс номларини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 2014 йилнинг ёз ойида Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 4та ўйинда ҳакамлик қилди ва ўзининг бу борадаги кўрсаткичини 9тага ошириб, жаҳон рекордини ўрнатди (У 2010 йил ЖАРда ўтган мундиалда 5та ўйинни бошқариб борган). Шунингдек, бу ҳакам 5 марта (2008, 2009, 2010, 2011 ва 2014) “Осиёнинг энг яхши ҳаками” деб тан олинган.