Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Равшан Эрматов: "Осиё кубогида қайси ўйинларни бошқаришимизнинг аҳамияти йўқ"

Баҳо:
+1 | -

Шу ҳафта бошланадиган Осиё кубогида юртимиздан 2 нафар рефери иштирок этади. Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамларимиз 2 январь куни Австралия томон йўлга чиқишди. Нав­батдаги Осиё кубоги Эрматов учун 3-қитъа чемпионати ҳисобланади. У дастлаб 2004 йили Хитойда бўлиб ўтган мусобақада ишлаганди. Кейинги, яъни Осиё кубоги-2007да ҳакамимиз иштирок этмади. Зеро, ўша пайт ФИФА уни Канадада ўтказилган ёшлар ўртасидаги ЖЧга таклиф қилганди. Қатар-2011да Эрматов энг мураккаб ўйинларни бошқарди, хусусан, турнир финали ҳам унга ишониб топширилди. Қитъада ўз ўрнига эга бўлган Коваленко учун эса бу дастлабки йирик мусобақадир. ФИФА рефериси Равшан Эрматов сафар олдидан илтимосимизга кўра, қисқача суҳбатлашишга вақт ажратди.

Бундан бир ой аввал Осиё кубогида иштирок этадиган ҳакамлар учун семинар ташкил этилди ва барча-барча имтиҳонлардан ўтди. Ўша синовлар бизнинг ҳакамлар учун қай тарзда кечди?

— Барчамиз улардан муваффақиятли ўтдик. Фақат Коваленконинг ёрдамчиси — Маъмур Саидқосимов амалий машғулот чоғи жароҳатланди. Шифокорлар текширувдан ўтказишганидан кейин унинг тикланиши учун бир ой вақт талаб қилиниши ойдинлашди. Шунинг учун у Авс­тралияга боролмайдиган бўлди. Бундан ОФК Ҳакамлар департаменти раҳбария­ти ҳам афсусланди. Аммо барчамиз инсонмиз, иссиқ жонмиз. Спортда жароҳат ҳамиша ёнма-ён юради. Энди Коваленко гуруҳида Маъмурнинг ўрнини гонконглик лайнсмен эгаллади. Жаҳонгир Саидов ҳам ушбу гуруҳда ишлайди.

— Сизнинг бригадангизда ўзгаришлар бўлмадими?

— Йўқ. Менга ҳар доимгидек, Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўч­қоров ёрдам беришади.

— Осиё кубогига борадиган ҳакамлар рўйхатига назар ташласак, биз учун янги ҳисобланган рефериларни ҳам кўрамиз. Тажрибали Юичи Нишимура эса қитъа чемпио­натида ишламайдиган бўлибди...

— Нишимура ЖЧ-2014дан кейин халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилди. У энди фақат Япония «J»-лигасида ишлайди.

— Баҳодир Қўчқоров ҳам Осиё кубоги-2015дан кейин халқаро фао­лиятини якунлашини эълон қилганди...

— ФИФА яқинда ҳакамлар учун белгиланган ёш чегарасини (45) бекор қилди. Баҳодир ака ҳозирда ёшларга ибрат кўрсатадиган формада. Агар жисмоний ҳолати кўтарса, яна бир неча йил халқаро мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Ҳаммаси ўзига боғлиқ.

— Ўз жисмоний ҳолатингизни қандай баҳолайсиз? Йил давомида деярли дам олишсиз ишладингиз, толиқиш йўқми?

— Бироз бор. Боиси, мавсум оғир кечди. Биз умуман таътилга чиқмадик. Кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этдик. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мусобақа бошланган пайт юқори формада бўлишга ҳаракат қиламиз ва Осиё кубогида боримизни бериб ишлаймиз. Хусусан, Австралияга етиб борганимиздан кейин бир неча кун давомида тайёргарлик бўйича яна бир семинардан ўтамиз. Бу ҳам формамизни тиклашга ёрдам беради.

— Нуфузли мусобақаларнинг очилиш ва финал учрашувларини бошқаргансиз. Аммо ҳозирча Осиё кубоги очилиш баҳсида ишламаган экансиз...

— Турнирнинг 1-тур ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати старт арафасида эълон қилинади. Бизга қайси ўйин ишониб топширилишидан қатъий назар, бор маҳоратимизни ишга солиб, учрашувларни адолатли бошқариб боришга ҳаракат қиламиз. Очилиш ўйини бўладими ёки бошқаси - бунинг аҳамияти йўқ. Қисқаси, барча ўйинга бирдек жиддий ёндашамиз.

— Фақат Ўзбекистондан 2та бригада таклиф этилгани бизнинг ҳакамларга берилган юқори баҳо, назаримизда...

— Ҳа, Осиё кубоги тарихида илк марта битта мамлакатдан 2та ҳакамлар гуруҳи иштирок этади. Валентин бунгача қитъа миқёсидаги барча мусобақаларда ишлаган. У ҳақли равишда Осиё кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ишонаманки, Коваленко берилган имкониятдан фойдаланиб, юқори малакали ҳакам эканлигини яна бир марта исботлайди.

— Фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонлик ҳакамлар ва терма жамоамизга бўлажак мусобақада омад тилаймиз.

— Раҳмат. Биз ҳам халқимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:39, 06.01.2015.
Ўқилди: 5400 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.