Кириш Регистрация

"Насаф" тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлади

Баҳо:
+ | -

Янги йил арафасида қисқа танаффусга чиққан “Насаф” футболчилари айни пайтда Қарши шаҳрида янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлаб юборишди.

Жамоа аъзолари кунига икки маҳал машғулотларни ўз қароргоҳлари ва “Марказий” стадион қошидаги машғулот майдонларида ўтказишмоқда. Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган йилги таркибдаги деярли барча футболчилар машғулотларда ҳаракат қилишмоқда. Фақатгина Игорь Таран жамоа билан расман хайрлашди. Ўтган йили “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Баҳром Абдураҳмонов жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян ва янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган Олександр Каблаш эртага жамоа сафига келиб қўшилишади.

“Насаф”чилар 18 январга қадар машғулотларни Қарши шаҳрида ўтказишади. Бу орада 10 ва 18 январь кунлари иккита назорат учрашувида майдонга чиқишади. 22 январьдан жамоамиз тайёргарликни учинчи босқичини ўтказиш учун Туркияда ташкил этиладиган уч ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишади.

Жамоа машғулотларидан фотожамланмани қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин:

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 22:05, 06.01.2015.
Ўқилди: 3643 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик