Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Шимолий Корея футболи раҳбари Ри Канг Хонг: «Мақсад кучли тўртликка кириш»

Баҳо:
+ | -

10 январь куни терма жамоамизга рақиблик қиладиган Шимолий Корея терма жамоаси турнир олдидан ОАВларга Осиё Кубогидаги мақсадларини баён этди. Жанубий Кореянинг «Munhwa Ilbo» нашри хабарига кўра, Шимолий Корея футбол ассоцияцияси хорижий алоқалар бўлими бошлиғи Ри Канг Хонг интервью бераркан, жумладан, шундай деди:

«Одатда, япон футболчилари футболдан мароқланишини айтишади. Мен буни ҳеч тушиб мағзига етолмайман. Биз учун эса футболдан роҳат олиш бошқача маънони англатади. Халқимиз билдирган ишончни оқлаб, бутун Шимолий Корея халқига қувонч улашиш. Мана, биз роҳатланадиган нарса! Оддий футбол мухлиси футболдан мароқланиши мумкин. Аммо терма жамоа футболчисининг фикру хаёли майдондаги жойида бўлиши лозим».

Швейцария чемпионатида тўп сурувчи 23 ёшли Пак Кванг Рёнг таркибдан жой олган бўлса-да, барибир Шимолий Кореяда «Халқ Руниси» дейиладиган Чонг Те Сенинг ўрни бўлак эди. Шимолликлар футбол раҳбари таркибдаги йўқотишларга қарамай, терма жамоанинг иштаҳаси карнайлигини яширмади:

«Гуруҳимизда осон бўлмаган рақиблар бўлса ҳам Олимпиада ва ЖЧга чиқиш ниятида бўлган терма жамоамиз бундай рақибларга дуч келиши яхшиликкадир. Биз Осиё Кубогида кучли тўртликка киришни мўлжаллаяпмиз».

Хориж ОАВларида Шимолий Корея интернет чекланган давлат сифатида эътироф этилса ҳам жаноб Ри гуруҳдаги рақибларини интернет орқали фаол ўрганиб чиққанликларини таъкидлади:

«Биз интернет орқали рақиблар ҳақида маълумотларга эга бўлдик. Мамлакатимизда интернетга ҳеч қандай чеклов йўқ. Хорижда жойлашган Шимолий Корея элчихоналари эса рақибларимизнинг ўйинлари ёзилган видеоларни бизга етказиб беришди».

Шунингдек, жаноб Ри Шимолий Кореянинг Австралиядаги илк ёпиқ машғулотларини кузатишга келган Жанубий Корея ва маҳаллий ОАВ вакилларига қарата:

«Расмий интервьюларга ҳали етарлича вақт бўлади. Ҳаммасига улгурасизлар», дея гапни қисқа қилди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:01, 08.01.2015.
Ўқилди: 5565 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6727]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5659]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4339]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3264]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3254]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3008]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2597]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2245]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1919]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1849]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик