Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Бунёдкор” БААда “Фейеноорд” билан дуранг ўйнади (батафсил шарҳ)

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини Нидерландиянинг 14 карра чемпиони, Роттердамнинг “Фейеноорд” клубига қарши ўтказди.

“Бунёдкор” ва “Фейеноорд” клублари ўтказган музокара самараси ўлароқ ушбу учрашув ташкил этилди. Ўйин Дубайнинг кўзга кўринган ареналаридан бўлмиш “Шайҳ Ҳамдан Ал Мактум” стадионида бўлиб ўтди.

Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, Сергей Лушан Европанинг донгдор клубига қарши бошланғич таркибга анчайин ёш футболчиларни киритди. “Қалдирғочлар”нинг биринчи бўлимдаги ўртача ёши 18,7ни ташкил этди. Аксинча, “Фейеноорд” жамоаси эса баҳсни ўзининг асосий таркиби билан бошлади. Ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. Лекин ҳимоячилар ўз жойларида бехато ўйнашиб, хавфли ҳужумларни бартараф этиб туришди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Забихилло Ўринбоев “Фейеноорд” дарвозасини жудаям чиройли тарзда ишғол қилиб, ўйиндаги ҳисобни очди. Жамоалар танаффусга “Бунёдкор”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа таркиби деярли тўлиқ ҳолда янгиланди. Сергей Лушан иккинчи таймда тажрибали футболчилар билан бир қаторда жамоа сафига янги келиб қўшилган ўйинчиларни майдонга туширди. Танаффусдан кейин ҳисобни тенглаштиришга учун қатор ҳужумлар ташкил этган нидерландияликлар 64-дақиқада Тонни Триндаде де Виленанинг голи эвазига ўртадаги мувозанатни тикладилар – 1:1.

Учрашув шу ҳисоб билан якун топиб бораётган паллада Самир Бекричда ғалаба тўпини киритиш учун яхши вазият юзага келди. Лекин ярим ҳимоячимиз бу имкониятдан самарали фойдалана олмади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини Европанинг машҳур клуби “Фейеноорд”га қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди. Натижа қониқарли кўринса-да, мураббийлар штаби ушбу ўйиндан ўзларига керакли хулосаларни аниқлаб олиб, жамоани мавсумга янада яхши тайёрлашга ҳаракат қилишади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “ФЕЙЕНООРД” (Нидерландия) 1:1 (1:0)
Голлар: Забихилло Ўринбоев 43 (1:0), Тонни Триндаде де Вилена 64 (1:1)
“Бунёдкор” 1-тайм: 25.Муроджон Зухуров, 5.Дилшод Жўраев, 19.Забихилло Ўринбоев, 29.Отабек Шукуров, 30.Ҳасан Асқаров, 32.Рустамжон Ашурматов, 38.Камронбей Кападзе, 40.Темур Аюпов, 44.Миржамол Қосимов, 47.Хуршид Ғиёсов, 48.Акрамжон Комилов
“Бунёдкор” 2-тайм: 1.Павел Бугало, 4.Хайрулла Каримов, 7.Шакер Зуаги, 11.Мирзохид Ғофуров, 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Самир Бекрич, 28.Дилёрбек Эрматов, 37.Достон Абдураҳмонов, 39.Элдор Шомуродов
Захира: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 7.Минори Сато, 10.Анвар Бердиев, 13.Иван Милошевич
“Фейеноорд” 1-тайм: 16.Кеннат Вермер, 2.Люк Уилкшир, 5.Теренс Конголо, 6.Йорди Класи, 7.Жак-Поль Боэтьюс, 8.Карим Ал-Аҳмади, 10.Лекс Иммерс, 15.Колин-Казим Ричардс, 18.Микел нелом, 22.Свен ван Бек, 28.Йенс Торнстра
“Фейеноорд” 2-тайм: 1.Эрвин Мюлдер, 4.Йорис Матейсен, 6.Йорди Класи, 10.Лекс Иммерс, 14.Билол Басасикоглу, 19.Митчел те Вреде, 21.Тонни Триндаде де Вилена, 23.Халид Буларуз, 25.Люкас Ваунденберг, 26.Рик Карсдорп, 28.Йенс Торнстра
8 январь Дубай. “Шайҳ Ҳамдан Ал-Мактум” стадиони

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:00, 08.01.2015.
Ўқилди: 8530 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик