Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Украиналик Вячеслав Шевченко «Қизилқум»да кўрикдан ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, “Қизилқум” жамоаси аъзолари 5 январь куни ўз қароргоҳларида тўпланишди ва Тошкентга сафар қилдилар.

6 январь куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жамоа мураббийлари ва футболчилари учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси томонидан махсус семинар ташкил этилди. Тадбирда жамоанинг барча аъзолари иштирок этди.

Семинарни миллий тоифадаги ҳакам, ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб борди. Унда мутахассис қатнашчиларга футбол қонун-қоидаларини махсус видеороликлар орқали тушунтириб берди. Сўнгра, мутахассис навоийликларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

Режага кўра, 7 январь куни “Қизилқум” футбол клуби вакиллари пойтахтимиздаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтдилар.

Айни пайтда кончилар “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда. Бош мураббий Юрий Лукин қўл остида жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотларда қатнашмоқда. Машғулотлар “Обод” стадионида ташкил этиляпти.

“Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олдидан бир қатор янги ўйинчиларни таркибга жалб этишни мўлжаллашяпти.

Айни айтда машғулотларда ўттиз нафарга яқин футболчи иштирок этмоқда. Жумладан, улар орасида ўтган мавсумни бошқа жамоаларда ўтказган Феруз Бобоқулов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”), Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Бобир Маъмиров (Россия) каби янги футболчиларни учратиш мумкин. Охирги мавсумнинг иккинчи ярмида навоийликлар шарафини ҳимоя қилган грузиялик легионер Георги Квесиешвили эса 14 январдан жамоа машғулотларига келиб қўшилади.

Куни кеча украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта) жамоа аъзолари билан биргаликда “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. У агар йиғинлар давомида мураббийлар ишончини оқласа, янги мавсумни “Қизилқум” таркибида бошлайди.

Таркибни эса Наврўз Алимов (“Пахтакор” Тошкент), Руслан Вагапов (“Металлург” Бекобод), Маъруф Тиллаев (“Олмалиқ”) ҳамда Самандар Шодмонов (“Шўртан” Ғузор)тарк этишган.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, Тошкент йиғини доирасида бир неча назорат учрашувлари ўтказилади. Жумладан, 9 январь куни “Қизилқум” жамоаси биринчи лига вакили “Обод” футболчилари билан ўйнайди. Орадан уч кун ўтиб эса Юрий Лукин шогирдлари Самарқанд "динамочилари" билан куч синашиши кўзда тутилган. Ҳар икки ўйин ҳам “Обод” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 22:49, 08.01.2015.
Ўқилди: 3955 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик