"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания кубоги 1/8 финали дастлабки учрашувида "Эльче" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг (5:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа жуда яхши ўйнади, ўйин темпи жуда юқори бўлди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Футболчилар борини беришди.
Баъзи мухлислар менга ғуштакбозлик қилишди? Улар жамоани ва ўйинчиларни қўллаб-қувватлаганлари маъқул.
Ўйлайманки, мухлисларга футболчиларнинг ўйини ёқди. Улар яхши ўйин ўтказдилар, биз бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин", - дейди Энрике.