"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ҳужумчи Лукас Подольскининг сўзларини инкор қилди. Футболчи француз мутахассисини ўзи билан хайрлашмай, ҳурматсизлик қилишда айблаган эди.
"Мутлақо инкор қиламан. Мен у билан кўп суҳбатлашганман. Менинг рухсатимсиз у ижарага берилмас эди", - дейди Венгер.