Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Herald Sports (Жанубий Корея): «Ўзбекистоннинг бел қисми кучли! Боши-чи? Билмасам...»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея босма ва интернет нашрларидаги Осиё Кубогига оид чиқишларга назар ташласангиз, жанубликлар ҳали турнир бошланмай туриб ўзларини чорак финалда рақибини кутаётгандек тутаётганлигига гувоҳ бўласиз. Деярли барча нашрлар чорак финалда Жанубий Кореяга ким рақиблик қилишию рақибнинг заиф томонларини муҳокама қилиш билан овора.

Жумладан, бугун «Herald Sports» нашри эълон қилган мақола ҳам «B» гуруҳидаги тўрт жамоани қатор турғазиб қўйиб, ичидан зўрини танламоқчи бўлган қаҳрамон номидан ёзилгандек тасаввур уйғотади.

«Бизга чорак финалда дуч келиши мумкин бўлган жамоа Ўзбекистондир. Йилдан йилга кучайиб бораётган ушбу жамоа Осиё Кубогидаги натижаларини тобора яхшилаб боряпти. Ўзбекларнинг Япония ва Саудия Арабистони каби жамоалардан саккизталаб гол ўтказиб юборадиган даврлари энди ўтмишда қолди. Жамоани ҳозирда «Ўзбек афсонаси» Миржалол Қосимов бошқаради. Унинг қўл остида Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Азизбек Ҳайдаров, Тимур Кападзе, Санжар Турсунов каби калит футболчилар мавжуд. Ушбу футболчилар ўйинни ақл билан назорат қила оладилар. Аммо Ўзбекистоннинг хужум чизиғида яққол голеадор йўқ. Максим Шатских аллақачон терма жамоа билан хайрлашган, «Сувон»да ўйнаб кетган Александр Гейнрих эса таркибда йўқ. Жамоада Игор Сергеев ёки Баҳодир Насимов «Шацких вазифаси»ни бажариши лозим бўлади», деб ёзади корейс нашри.

«Ўзбекистоннинг бел қисми бақувват ! Бош қисми-чи? Билмасам...» дея сарлавҳа қўйган нашр бел қисми деб ярим ҳимоя чизиғимизни, бош қисми дея ҳужум чизиғимизни енгил юмор қилган бўлса, ажабмас. «B» гуруҳидаги Саудия Арабистони ҳақида ёзаркан корейс нашри:

«Бир вақтлар Осиёни титратган кучли Саудия Арабистони қаёққа кетган? Нима бўлганда ҳам Саудия Арабистони ўзининг обрўсини тиклаш учун ҳаракат қилса керак», дея пичинг қилади. Шунингдек, нашр арабларга бош мураббийлик қилаётган руминиялик Козмин Олариуни 1997 йилдан 2000йилгача кей-лигадаги «Сувон» клубида тўп сурганлигини, корейс футболи «ҳавосидан нафас олганлиги»ни қистириб ўтади.

Деярли барча корейс нашрлари «B» гуруҳидан Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари чорак финалга йўл олишларини тахмин қилмоқда. Корейс ОАВлари «Европага яқин услубда тўп сурадиган Ўзбекистон ва «кўрпа-тўшак қилиб ётиб оладиган» арабча футбол»га қарши чора излаб туришни маслаҳат бермоқда.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:49, 09.01.2015.
Ўқилди: 12449 марта.
Фикрлар: 58 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик