Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне бугун "Барселона"га қарши Испания Ла Лигаси 18-тур ўйинидан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Барселона"да рақибига ҳавф туғдирмайдиган ўйинчининг ўзи йўқ. Уларнинг барчаси ажойиб зўр ўйнайди. Қолаверса, ажойиб дарвозабони бор. Суарес жамоа ўйинини кучайтирди, Ракитич эса Хави ва Иньесталар билан бирга ярим ҳимоя чизиғининг муҳим аъзосига айланди", - дейди Атлетико устози.
"Суарес - "Барселона" ўйинига унчалик мос келмайдиган футболчидек кўринади, аммо у бутун ўйин давомида рақибини босимда ушлаб тура олади, - дейди Симеоне.