"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 18-турида "Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан (3:1) мамнунлиги билдирди.
"Бугун биз ўтган мавсумда кучимиз етмаган жамоа устидан ғалаба қозондик. Ҳаммасини тўғри бажардик, менимча. Ғалаба ишонч бағишлайди, аммо унутмаслик кераккки, бунинг учун бошқа ғалабалар қатори уч очкога эга бўлдик, холос. Энди кейинги ўйин ҳақида ўйлаш керак.
Биргина омадли ўйин кризис тугаганлигини англатмайди. Озгина чекинсак, яна "Барселона"даги таназзул ҳақида гапира бошлайдилар. Бизнинг шароитда бундан қочиб бўлмайди", - дейди Энрике.