"Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа дарвозабони Мануэль Нойерга "Олтин тўп" совринини юта олмаса, бундан тушкунликка тушмасликни маслахат берди.
"Мен Нойерга худди ўтган йили Риберига берган маслахатимни бераман. У шунчаки "Олтин тўп" соврини топшириладиган маросимга бориб ундан рохатлансин. "Олтин тўп"ни юта олса, бу унинг учун ажойиб иш бўлишини айтдим. Агарда бу совринни юта олмаса ҳам барчаси ўз ўрнида қолади", - дейди Гвардиола.