Кириш Регистрация

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги доирасида ўзининг 50-ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияда давом этаётган Осиё Кубоги-2015да 14 январь куни Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Uzfootball.uz’нинг маълум қилишича, саралаш босқичи доирасидаги ўйинларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, Хитойга қарши ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Осиё Кубогидаги 50-ўйин бўлган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу учрашувларнинг 28тасида ғалаба қозонган, 8тасида дуранг ўйнаган, 14та ўйинда мағлуб бўлиб, жами 97та гол уриб, 64та гол ўтказиб юборган.

Uzfootball.uz’нинг қўшимча қилишича, Хитойга қарши ўйинда захирадан майдонга тушган Ислом Тўхтахўжаев миллий термадаги 40-, ўйин бошидан асосий таркибда ҳаракат қилган ҳимоячи Акмал Шораҳмедов эса 20-ўйинини ўтказган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:35, 15.01.2015.
Ўқилди: 3672 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик