Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Виталий Денисов мухлисларга Ўзбекистонни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрталигини эслатди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Хитой терма жамоасига қарши Осиё Кубоги-2015 “В” гуруҳи 2-тур ўйинидан сўнг Twitter’да мухлисларга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь, чоршанба куни бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгги турда Қосимов шогирдлари Саудия Арабистонига қарши кейинги босқич йўлланмаси учун майдонга тушади.

Twitter фойдаланувчиларидан бирининг Виталий Денисовга мурожаат қилиб, “бугунги ўйинингиз учун сизга икки баҳо” қабилида ёзган твитига, футболчи: “Икки бўлса икки-да”, – деб жавоб қайтарган.

Шундан сўнг иккита алоҳида твит ёзиб, Хитойга қарши мағлубиятдан сўнг жамоатчилик томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида билдирилган салбий фикрларга жавоб берган.

“Кўп “яхши нарсалар”ни ўқидим. Мен терма жамоамизга ишонаман “Олға, Оқ бўрилар! Ғалаба сари олға!”, – деб баралла айтаман”, – деди Виталий Денисов.

“Ҳа, бугун биз имкониятни бой бердик. Лекин бу бизни ҳисобдан чиқариш учун сабаб бўла олмайди”, – дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:38, 15.01.2015.
Ўқилди: 11373 марта.
Фикрлар: 63 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.