Криштиану Роналду Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан 2014 йилда халқаро ўйинларда энг кўп гол урган футболчи сифатида тан олинди. У ўтган йил давомида "Реал" сафида халқаро ўйинларда (ЕЧЛ, Европа суперкубоги) 15та гол урган бўлса, Португалия терма жамоаси таркибида 5та голга муаллифлик қилган. Эътиборли томони, 2013 йил якунлари бўйича соврин ҳам Роналдуга насиб этганди (25та гол)
"Барселона" ҳужумчиси 19та гол билан ("Барса" сафида 4та, Бразилия терма жамоасида 15та) иккинчи ўринда қайд этилган бўлса, Лионель Месси 18та гол билан (8+10) учинчи ўринни банд этди. Месси 2011 ва 2012 йилларда IFFHS совринини қўлга киритганди.
Шунингдек, БААнинг "Ал-Айн" клуби ҳужумчиси Асамоа Гян ҳисобида ҳам 18та гол ёзилди. Ганалик ҳужумчи ОЧЛ мусобақасида 6та, терма жамоа таркибида 12та гол урган. Кейинги ўринларни Карим Бензема (7+9) ва Томас Мюллер (10+5) эгаллашган.
1. Криштиану Роналду (Португалия, «Реал») — 20 гол (5+15)
2. Неймар (Бразилия, «Барселона») — 19 (15+4)
3. Лионель Месси (Аргентина, «Барселона») — 18 (8+10)
4. Асамоа Гьян (Гана, «Ал-Айн») — 18 (6+12)
5. Карим Бензема (Франция, «Реал») — 16 (7+9)
6. Томас Мюллер (Германия, «Бавария») — 15 (10+5)
7. Кьяв Ко Ко (Мьянма, «Янгон Юнайтед») — 12 (6+6)
8. Носсир аш-Шамроний (Саудия Арабистони, «Ал-Ҳилол») — 12 (2+10)
9. Робин ван Перси (Голландия, «Манчестер Юнайтед») — 11 (8+3)
10. Гарет Бейл (Уэльс, «Реал») — 11 (3+8)