Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Космин Олароиу: «Учта ўйин учун 3 хил тактика қўлламоқдамиз...»

Баҳо:
+ | -

Сизга яхши маълумки, эртага биз учун жуда муҳим ўйин, Ўзбекистон-С.Арабистони баҳси бўлиб ўтади. Ҳозиргина мазкур урашувдан олдинги матбот анжумани бўлиб ўтди. Одатдагидек, биринчи бўлиб эртанги ўйинда меҳмон сифатида майдонга тушувчи саудияликларнинг вакиллари жураналистлар олдига пешвоз чиқишди.

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Космин Олароиу ва ҳимоячи Умар Ҳавсавий матбуот анжуманига кириб келди. Аввало кечикиш учун узр сўралгач, Ўзбекистонга қарши кечадиган ўйин ҳақида умумий фикрлар билан ўртоқлашилди.

— Шубҳасиз, эртанги ўйин худди Ўзбекистон термаси каби биз учун ҳам катта аҳамиятга эга. Биласизми, агарда биринчи турда Хитой билан дуранг ўйнаганимизда ҳам эртага яхши натижага эришиш талаб қилинарди. Зеро аввалги икки ўйинда ҳам рақибларга нисбатан яхши ўйнагандик, эртага ҳам улардан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилами. Тўғри, эртага биз осонликча ғалаба қозона олмаймиз. Аммо, мавжуд имкониятлар ишга солинади ва гуруҳдан чиқишга муяясар бўламиз.

Умар Ҳавсавий: — Ўзбекистон терма жамоасига қарши оғир ўйин кутиб турибди. Ҳар икки жамоада ҳам гуруҳдан чиқиш учун яхши имконият бор. Бизни дуранг ҳам қониқтирсада, биз ғалаба учун майдонга тушмоқчимиз ва мен ютишимизга ишонаман.

— Ўтган турдаги йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг футболчилар ҳаддан ортиқ хурсандчиликга берилишди. Бу ҳолат қанчалик руҳиятга таъсир кўрсатади? Иккинчи савол: 1- ва 2-турда бошқача-бошқача тактикалар остида тўп сурдингиз. Эртага қандай ўйин кўрсатмоқчисиз?
— Табиийки, футболчилар хурсанд бўлганидан мен ҳам хурсандман. Аммо бу хурсандчилик меъёридан ўтиб кетмаса бўлгани. Биз эртанги ўйинга ҳам эътибор қаратишимиз керак. Биринчи ўйинда бир тактика, иккинчисида бошқача тактикада ўйнадик. Ҳар бир рақибга муносиб ўйин устули танланади ва эртага ҳам мутлақо бошқача тактикада ўйнаймиз, лекин 4-4-2 схемаси сақланиб қолинади. Лекин, вазиятга қараб ўтган ўйиндаги икки ҳужучидан унумли фойдаланмоқчимиз. Бу майдондаги ҳолатга ҳам боғлиқ...

— Саволлар футболчига: Саудия Арабистони кўп негадир гол ўтказиб юбормоқда. Бунга ким айбдор?
Умар Ҳавсавий: — Бунда бир кишини айбдор қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Гол ўтказиб юбордикми, демак, бутун жамоа айбдор

— Сўнгги икки ўйинда жамоа ўйинида ўсиш бўлганлигини кўрдик. Айниқса, ҳимоядаги ишончли ўйингизнинг ҳақида...
Умар Ҳавсавий: — Мураббийимиз қисқа вақт ичида бизга ўз кучимизга ишонч ҳосил қилишга ёрдам берди. Албатта мураббий кўрсатмасига биноан, ҳимоя чизиғимизни кучайтира олдик, деб ўйлайман. Мухлисларни хурсанд қилишдан мамнунмиз. Ҳар бир футболчи қайси клубда ўйнашидан қатъий назар, терма жамоада бир оилага айланамиз. Насиб қилса кейин ўйинларда ҳам мухлислар хурсанд қилишни канда қилмаймиз.

— "Ал-Ҳилол"да ишлаганингиздаги каби терма жамоада ҳам заҳирадаги футболчилардан унумли фойдаланмоқдасиз. Айтингчи, бу сизнинг ўзига хос услубингизми?
— Йўқ, бунга бир қатор сабаблар бор. Кимдир жароҳат олиши мумкин, ёки бошқа футболчида чарчоқ аломатларини намоён бўлгани учун алмаштиришлар қилинади. Юқорида айтганимдек, гуруҳдаги 3 та ўйинда 3 хил услубда ўйнамоқдамиз. Шнинг учун, ҳам бир футболчи бир ўйинда қўлидан келган барча ишни қилиши мумкин. Навбатдаги баҳсда эса бошқа футболчи хизматидан фойдаланишга тўғри келади. Биз барча футболчиларнинг имкониятларидан максимал тарзда фойдаланмоқчимиз ва бу ўз самарасини беради.

— Эртага бўладиган ўйинда муҳим футболчилардан бирортасига дам берасизми? Чунки гуруҳдан чиққач, Австралия ёки Жанубий Кореяга қарши ўйнашга тўғри келади.
— Йўқ, нимага энди? Агар эртага бўладиган ўйинда муҳим футболчиларимизга дам берсам, гуруҳдан чиқа олмай қоламиз, деб қўрқаман. Аслида энг аҳамиятли учрашув эртага бўлиб ўтади, чунки ҳозирда биз Ж.Корея ёки Австралия ҳақида эмас, балки Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашув ҳақида ўйлашимиз керак.

— Кеча БАА матбуотида Космин Олароиу футболчиларни яхши тайёрлайди, деган мақола чиқди. Бунга муносабатингиз...
— Аслида футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабат яхши бўлса ўз-ўзидан натижа келиб чиқаверади. Футболда кўп муҳим жиҳатлар бор, энг асосийси эса — бу ўзаро муносабат. Мураббий бўлганингдан сўнг ҳар қандай йўналиш бўйича муносиб ишлай олишинг керак. Ҳаттоки, менежмент, ташкилий ишлар, журналистлар билан муносабат — барчасида бирдек тенг иш ташкил этишни билиш керак.

— Саудияликлар 3-турдаги ғалабалари учун пул мукофоти ваъда қилинган экан. Аниқ маблағ ҳам айтилди — ҳар бир футболчига 12 минг доллардан. Бу ҳақида нима дея оласиз?
— Мен бу ҳақида ҳеч нарса эшитмаганман ва билмайман. Биз учун ҳозир мукофот фақат ғалаба бўлиши мумкин. Бизга ҳеч қандай мукофот ваъда қилинмаган. Терма жамоамиз учун энг катта мукофот — мухлисларни хурсанд қилишдир.

— Сиз терма жамоага яқинда тайинландингиз. Одатда бундай ҳолатда ёмон натижага баҳона тайёр туради. Аммо ғалабага эришилган тақдирда Саудияда узоқ вақт қолишингизни кутсак бўладими?
— Мен Саудияни катта мамнуният билан, футболчиларга ишонганим учун ҳам терма жамоани қабул қилиб олганман. Қолаверса, менга бу ишни ишониб топширган инсонларни қаттиқ ҳурмат қиламан ва уларга панд беришни истамайман. Аммо бу ишимда таваккал ҳам бор, истеъфо ҳамиша "ҳамроҳ" юради. Аммо менинг ишим Осиё Кубоги билан якунига етади. Шундай бўлсад, бу ерда узоқ вақт қолишимга умид қиламан.

А.Абдуҳамитов, Мельберн шаҳридан

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:18, 17.01.2015.
Ўқилди: 5459 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.