Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Азиз Ҳайдаров: «Хитой билан ўйиндаги мағлубият учун халқимиздан узр сўрайман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон-Саудия Арабистони учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Азиз Ҳайдаров ҳам иштирок этиб, саволларга жавоб қайтарди.

— Эртага бўладиган ўйин биз учун биринчи финал десак бўлади. Хитойдан мағлубиятга учрагач, керакли очколарни йўқотдик ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини қийинлаштирдик. Саудия Арабистони кучли жамоа, биз кучли таркибдан иборат рақибни яхши биламиз. Уларнинг олдида қандай вазифа бўлса, бизнинг олдимизга ҳам шундай вазифа қўйилган. Биз бу ўйинда ғолиб чиқиб, халқимизга байрам туҳфа қилмоқчимиз. Шу билан бирга аввалги ўйиндаги мағлубият учун халқимиздан узр сўрамоқчиман. Бизни тўғри тушунишади, деган умиддаман...

— Сиз БААда узоқ йиллардан буён ўйнаб келмоқдасиз? БАА ва Саудия футболи бир бирига қай даражада ўхшайди? Эртага бўладиган ўйинда уларнинг ва бизнинг устун жиҳатларимиз нимада деб ўйлайсиз?

— БАА ва Саудия Арабистони терма жамоалари бир-бирига мутлақо ўхшамайди. БАА терма жамоаси футболчилар анчадан буён, аниқроғи, адашмасам 7 йилдан буён бирга ўйнаб келмоқдалар. Шунинг учун бу жуда кучли жамоа ва мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланишади. Саудия Арабистони термасидаги футболчилар ҳам техник жиҳатдан кучли. Бу жамоалар бир ҳудудда жойлашган ва қайсидир жиҳатлари ўхшаш бўлиши мумкин. Аммо Саудияни БААдан кучлироқ деб ўйламайман. Саудия Арабистони таркибида техник жиҳатдан кучли футболчилар бор. Биз уларга қарши муносиб ўйнашимизга ишонамиз...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:14, 17.01.2015.
Ўқилди: 6412 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.