Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Сариқ» ва «қизил» карточкаларнинг келиб чиқиш тарихи

Баҳо:
+1 | -

Австралия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги мусобақасининг гуруҳлардаги сўнги 3-тур ўйинларига ҳам старт берилди. Хабарингиз бор, гуруҳдаги иккала жуфтлик жамоалар ўртасидаги сўнги учрашувлар бир вақтда ўтказилиши мусобақа регламентида қайд этилган. Бундан кўриниб тўрибди-ки, “Спорт” телеканали ижодкорлари параллел равишда ўтаётган ўйинларнинг энг муҳим учрашувларнинг бири дея эътироф этилаётган «А» гуруҳидан ўрин олган Австралия ва Жанубий Корея ўйинини тўғридан-тўғри олиб кўрсатишди. Гуруҳнинг фаворити бўлган жамоалар чоракф инал масаласини муддатидан олдин ҳал этиб бўлишган. Фақат қайси жамоа гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллашади деган саволга жавоб топиш қолувди, холос.

Мухлислар таъбири билан айтганда «аҳамиятсиз» дея саналаётган учрашув кутилмаганда ҳақиқий «жанг» майдонига айланиб кетса бўладими. Кескин ва муросасиз кечган ўйинда майдон эгалари Австралия футболчилари қўпол тарзда ўйинни давом эттириб, ўз рақибларини аяб ўтирмади ва якунда рақбининг икки футболчисига жиддий жароҳат етказишиб кореяликлар мажбурий ўйинчи алмаштиришга тўғри келди. Ўйинни бошқараётган баҳрайнлик ҳакам Навоф Шукруллоҳ бир неча бор сариқ карточка кўрсатишга мажбур бўлди. Ундан кейин бориб австралияликлар бироз ўзларини босиб олганга ўхшадилар (албатта, Тим Кэхиллнинг дарвозабонга ишлатган қўполлигини ҳисобга олмаганда), бўлмаса ким билади дейсиз, бу кетишда улар хақиқий «регби» ўйнашган бўлармиди-а. Яхшиямки, футболда «сариқ» ва «қизил» карточкалар бор экан, бўлмаса…

Келинг, яхшиси сизларга футболчиларни учрашув давомида «тинчландирадиган» ўша «сариқ» ва «қизил» карточканинг келиб чиқиш тарихини бир эслаб ўтсам.

1962 йил. Чили. VII-жаҳон чемпионати

Ушбу жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилган Чили жамоаси италияликлар билан баҳсга киришишади. Қизиғи шундаки, ҳакамнинг ҳуштаги чалиниши ҳамоно майдонда футболчилар ўртасида оммавий муштлашув бошланиб кетади. Ўйинни бошқараётган англиялик ҳакам Кен Астон жанжалга барҳам беришнинг уддасидан чиқолмай роса ёмон аҳволга тушади ва вазиятга полиция аралашишга тўғри келади. Ўйин давомида футболчиларни ажратиш учун полиция яна уч марта майдонга тушади. Ҳакам тартибсизлик сабабчиси деб ҳисоблаган икки нафар италиялик футболчини майдондан четлатади. Аммо ўйиндан сўнг тўқнашув янги куч билан авж олади, жамоалар эса полиция ҳамроҳлигида майдонни тарк этадилар.

Кейинчалик ФИФА ҳақамлар қўмитасининг бошлиғи этиб сайланган Кен Астон машинада светафорнинг юришга рухсат берувчи сигналини кутаётиб, ушбу ўйин ҳақида ўйлайди ва калласига ҳақамлик амалиётида сариқ ва қизил карточкаларни қўллаш ғояси келади. Мазкур тизим илк бор 1970 йил Бразилияда ўтган IX-жаҳон чемпионатидан бошлаб қўлланилади.

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:09, 18.01.2015.
Ўқилди: 6347 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.