Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Шеърият. Бенжамин акамиз сал асабни бузиб қўйди

Баҳо:
+3 | -

Нестеров дарвозада
Ишончли тура олди.
Кучли зарбаларни ҳам
Бурчакка бура олди.

Ҳимояни ҳам қаттиқ
Ушлаб турса бўларкан.
Мухлисларнинг кўнглини
Ҳушлаб турса буларкан.

Марказдаги ўйинлар
Курашлар билан ўтди.
Тўп гоҳида ўнг томон,
Гоҳида чапга кетди.

Ижрочи акамиздан
Кўнгил бироз тўлмади.
Жамшид Искандеровдан,
Супер паслар бўлмади.

Насимов ҳар тамонга
Терлаб-пишиб югурди.
Гол уришлик шарафи
Рашидовга буюрди.

Рашидов деган бола
Европача ўйнаркан.
Ўзини ҳар ён олиб,
Рақибларни қийнаркан.

Шодиевни вақтида
Қосимов туширибди.
Қулоғига гол уриш
Режасин пиширибди.

Бенжамин акамиз сал
Асабни бузиб қўйди.
Озгина умидни ҳам
Бирпасга узиб қўйди.

Ҳаммамизга ғалаба
Муборак бўлсин, дўстлар!
Термамизга ҳамиша
Омадлар кулсин, дўстлар!

Мирзааҳмад Мубораков

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:30, 18.01.2015.
Ўқилди: 11015 марта.
Фикрлар: 63 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик