Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Валентин Коваленко Австралиядан Тошкентга қайтишга мажбур бўлди

Баҳо:
+ | -1

Осиё кубоклари тарихида илк марта бир мамлакатдан икки нафар бош ҳакамлар мусобақага жалб қилинганди. Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко ҳам Австралияда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишганди.

Қитъа чемпионатининг очилиш ўйинини Равшан Эрматов бошқариб борди. Ҳаттоки у иккинчи ва учинчи турларда ҳам ОФК ҳакамлар қўмитаси томонидан ўйинларга тайинланди. Аммо Валентин Коваленко ҳали бирорта ҳам ўйинга тайинланмади. Унинг ёрдамчилари — Жаҳонгир Саидов ва гонконглик Чоу Чун Кит (Маъмур Саидқосимов жароҳат боис мусобақага бора олмагани ҳақида хабар бериб ўтгандик) австралиялик рефери Крис Бёз билан бирга “С” гуруҳ вакиллари — Баҳрайн ва БАА ўртасидаги ўйинда ишлашди. Stadion.uz сайти Валентин Коваленкога билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритиб ўтди.

Маълум бўлишича, Коваленко Австралияга етиб борганидан кейин тоби қочиб қолган. Унинг тузалиши қийин кечган. Унинг аҳволига шифокорлар аниқ диагноз қўя олишмаган ва уни даволай олишмаган. Ҳамюртимиз 10 кун давомида иситмалаб ётганидан кейин ортга қайтишга мажбур бўлган. ОФК ҳакамлар қўмитаси ҳам ҳамюртимизнинг соғлигини ўйлаб, уни Тошкентга юборишга қарор қилди. Ҳозирда у Тошкентда даволаниш курсини ўтамоқда ва аста-секин соғлигини тикламоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:37, 18.01.2015.
Ўқилди: 15654 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик