Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо 2005 йилда Ливерпульдан Стивен Джерардни сотиб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилганини айтди.
"Стивен "Ливерпуль" тарихидаги энг яхши футболчилардан бирига айланган. Нафақат "Ливерпуль", балки Англия Премьер-Лигасининг ҳам. "Ливерпуль" - мен доим ҳурмат қилган клублардан биридир", - дейди португалиялик мураббий.
"Биз 2005 йилда қўлдан келганча уни "Челси"га олиб келиш учун ҳаракат қилган эдик. Мен жамоа ярим ҳимоясида Макелеле, Лэмпард ва Джерардлар бирга тўп суришларини жуда истаган эдим. Аммо, у "Челси"га ўтмади. Унинг ўзи бу ҳақда ҳеч нима демаган бўлса ҳам, ўйлашимча, у ўшанда тўғри қарор қабул қилган. Чунки, у юракдан "Ливерпуль"га мухлис эди", - дейди Моуриньо.