Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Жанубий Корея терма жамоаси Мельбурнга етиб келди

Баҳо:
+ | -

Корейс ОАВлари хабарларига қараганда, бугун Жанубий Корея терма жамоаси чорак финал ўйини ўтказиладиган Мельбурн шаҳрига етиб келди. Жамоа бош мураббийи Ули Штилике чарчоқларни ёзиш мақсадида бугунга машғулотлар ўтказмади. Жамоа бугун кунбўйи дам олди.

Корейслар 17 январь куни Австралия билан ўйинда қаттиқ чарчашганлиги туфайли бугун Мельбурнга етиб келибоқ дам олиш берилган. Парк Жу Хо (Майнц-05", Германия)нинг жароҳати енгил. Унинг клубдоши Ку Жа Чол ва Англиянинг "Болтон" клуби ярим ҳимоячиси Ли Чунг Йонг жароҳатлари жиддийлиги сабаб аллақачон Австралияни тарк этишган. Ярим ҳимоячи Сон Хеунг Мин ("Байер Леверкузен", Германия) ва асосий дарвозабон Ким Жин Хён ("Серезо Осака", Япония) эса шамоллаб қолганлиги туфайли Кувайтга қарши ўйинни ўтказиб юборишганди. Улар аста-секин тикланмоқда.

Корейслар асосий машғулотларга эртага киришишади. 21 январь куни эса енгил машқлар ўтказилиб, Ўзбекистонга қарши майдонга тушадиган таркиб аниқланади.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:29, 19.01.2015.
Ўқилди: 5453 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6761]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5748]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4364]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3301]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3288]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3025]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2609]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2261]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1936]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик