Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳакам - ўйиннинг безаги бўлсин!

Баҳо:
+1 | -

Осиё кубоги-2015нинг очилиш учрашувини ҳамюртимиз Р.Эрматов бошқаришини кўпчилик сингари мен ҳам тахмин қилгандим. Ниятимиз холис экан, тахминимиз тўғри чиқди. Негаки, жаҳон чемпионатлари тарихида ҳозирча энг кўп ўйинни бошқарган ва қолаверса, Осиёнинг беш карра энг яхши ҳакамининг очилиш учрашувни бошқармаслиги мумкин эмасдиям-да. Шу туфайли ОФК раҳбарияти "А" гуруҳидан жой олган Австралия ва Кувайт терма жамоалари ўртасидаги очилиш учрашувига ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг бригадасини тайинлашди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 20 январь куни Мельбурндаги "Rectangular Stadium" стадионида бўлиб ўтадиган "D" гуруҳининг 3-турида Япония ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинни ҳам бошқариб борадиган бўлди. Эрматовнинг Осиё кубоги мусобақасидаги ҳисоб бўйича учинчи марта бошқариб бориши. Эслатиб ўтаман, бунгача Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Осиё кубогининг очилиш ўйини — Австралия-Кувайт ҳамда "С" гуруҳидан ўрин олган Қатар-Эрон ўйинини жуда яхши бошқариб борганлигини таъкидлаш жоиз.

Равшан Эрматовнинг ушбу мусобақада бошқарган иккита ўйинини кузатар эканман, бир нарсага амин бўлдим-ки, у ўйинни одилона бошқариши, майдонни яхши кўра олиши, бўлар-бўлмасга ҳуштак чалавермаслиги, ўйин темпига ўз таъсирини ўтказмаслиги, тезкорлиги, кучли жисмоний тайёргарликка эга эканлиги ва ўйинни тушуниши, қоидаларни яхши билиши, футболчилар билан тил топишиш бўйича ҳам кучли характерга эга эканлиги билан бошқа реферилардан ажралиб турибди. Учрашув давомида ўйинчиларга ноҳақ карточкалар бермаслиги, ўз қарорларини ўз вақтида аниқ қабул қилиши туфайли, ҳаттоки футболчилар ҳам у билан баҳслашишмайди. Равшан Эрматов табиатан камтар ва ўзининг бу хислатини сақлаб қолган. Унинг фалсафаси ҳурмат, одоб ва кучли характерга асосланган. Ҳозирча ташкилотчилар, мутахассислар ва мухлислар томонидан унга эътирозлар бўлмаябди, бўлмасин ҳам!

Футбол – бу шоу. Мухлислар ажойиб, чиройли, томошабоп футболни кўришни хоҳлайди, ундан завқ олишади. Чунки, футбол мухлислар учун ўйналади-да.
Ҳакам – ўйиннинг безаги бўлсин!!!

UZBEKISTONIM никли мухлис.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:19, 19.01.2015.
Ўқилди: 7946 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.