Эрон миллий терма жамоаси футболчилари, агар футбол мухлисалари билан селфига суратга тушишса, жазоланишлари ҳақида огоҳлантирилишди.
Маълумот учун, футбол бўйича Эрон терма жамоаси айни вақтда Австралияда Осиё Кубоги-2015да иштирок этмоқда, терма жамоа ишқибозлари орасида эса эронлик аёллар ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Эрон футбол федерациясининг Этика масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Али Акбар Муҳаммадзоданинг сўзларига кўра, футболчилар аёл ишқибозлар билан суратга тушсалар, уларнинг бу суратлар сиёсий қурол сифатида ишлатилиши мумкин.
Маълумот учун, Эрон Ислом Республикасида аёлларнинг спорт мусобақаларига ташриф буюриши маъқулланмайди, бироқ эронлик аёллар Австралияда ҳам кўп бўлиб, ушбу тақиқлар бу ерда амал қилмайди.
“Терма жамоа футболчилари вақти соати келиб кимдир ушбу фотосуратлардан сиёсий қурол сифатида фойдаланиши мумкинлигини тушунишлари керак”, – деди Муҳаммадзода.
“Шундан келиб чиқиб, футболчилар дуч келган одам билан суратга тушавермасликлари керак. Агар футболчилар ушбу қарорни ҳурмат қилишмаса, у ҳолда биз чора кўришга мажбур бўламиз”, – дея амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда France24.com.