"Пахтакор" футболчиси Обек Қиличев Эроннинг "Пайкон" жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома тузди. Бу ҳақда "Пахтакор" клуби бош директори ўринбосари Равшан Салимов ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали хабар тарқатди.
Қиличев янги жамоасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга ҳам улгурди. Мусаевнинг "Сепахони" билан бўлган учрашувда Ойбекнинг жамоаси 4:3 хисобида ғалаба қозонди. Мусаев "Сепахон" таркибида 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Қиличев 45 дақиқа ўйнади.
Шу тариқа, Эрон чемпионатида тўп сурадиган футболчиларимиз сони 4 нафарга етди: Насимов, Мельзиддинов, Мусаев, Қиличев.