Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Миржалол Қосимов: «Саудия билан ўйин учун таркибни Хитойга қарши ўйиндан кейин аниқлагандим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Саудияга қарши ўйин учун бошланғич таркиб борасида қачон бир қарорга келганини "Интерфутбол"га берган интервьюси чоғида айтиб ўтди.

— Миржалол ака, айтингчи, бугунги бошланғич таркибни қачон ва қай ҳолатда танладингиз?
— Тўғрисини айтсам, ўша биз учун аламли тугаган Хитой билан ўйиндан кейиноқ таркиб бўйича аниқ тўхтамга келгандим.

— Нимагадир иккинчи ва учинчи алмаштиришда, футболчи танлашда қарорингизни бир неча марта ўзгартирдингиз...
— Аввало, ўйин кечишини ҳисобга олиб, Воҳид Шодиевни туширдик. Бироздан кейин Одил Аҳмедовга нисбатан ишлатилган кетма-кет қўполликлар ва унинг оёғидаги оғриқдан хавотирланиб, Лутфулла Тўраевни туширмоқчи бўлдик. Хайриятки, ҳаммаси жойида экан. Ке­йин эса, бироз жисмоний толиқиш ҳис қилган Шуҳратни захирага олишга қарор қилдим. Учинчи алмаштириш эса — вақт тақозоси. Ўйлайманки, бу борада «нуқта»ни тўғри топдик.

— Айтингчи, ҳисоб 1:1 бўлиб қолгач, ичингиздан қандай кечинмалар ўтди?
— Тан оламан, бироз хавотирландим. Аммо ғалаба қозонишимизга ишонгандим, футболчиларимизнинг хатти-ҳаракатлари бу фикрни ишонч билан айтишимга асос. Улар майдоннинг ҳар бир қаричида тўла куч билан ўйнашди. Жумладан, захирадан тушган Воҳид Шодиев ҳам ишончимизни оқлади.

Ушбу экслюзив суҳбатнинг тўлиқ ҳолда "ИнтерФУТБОЛ"нинг 20 январь кунги сешанба сонида ўқишингиз мумкин.

Аҳадхон Абдуҳамитов, Мельбурн шаҳридан

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:43, 20.01.2015.
Ўқилди: 8592 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3386]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2781]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2584]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2242]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1922]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1871]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1611]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1501]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1425]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1412]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик