Кириш Регистрация
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна 2-2 Мальорка
07/03 19:00 Кальяри 1-2 Комо
07/03 20:15 Леванте 1-1 Жирона
07/03 22:00 Аталанта 2-2 Удинезе
07/03 22:30 Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус 4-0 Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан - Интер
09/03 01:00 Валенсия - Алавес

Миржалол Қосимов: «Бу босқичда кучсиз жамоа бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Бугун Мельбурн шаҳрида Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўйинидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда терма жамоа ҳужумчиси Баҳодир Насимов иштирок этишди.

Терма жамоа бош мураббийи матбуот анжумани аввалида ушбу босқичда кучсиз жамоа бўлмаслигини ва рақибни қитъанинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Гуруҳ баҳслари ортда қолди ва бу ёғига ҳар бир баҳс финалдек ўтади. Мағлуб жамоа эса уйига кетади. Бу босқичда кучсиз жамоа бўлмайди. Жанубий Корея терма жамоаси ҳам қитъамизнинг энг кучли жамоаларидан биридир. Эртага ҳам аввалги ўйиндаги каби Мельбурндаги стадионда ўйнаймиз. Шу боисдан ўзимизни худди мезбондек ҳис қилмоқдамиз», - дейди Қосимов.

«Эртага бўлиб ўтадиган ўйинда ҳеч қандай футболчини режадан чиқариб юборганимиз йўқ. Барча футболчилар машғулотларда тер тўкиб ишламоқда. Бугунги машғулотлардан сўнг таркиб борасида аниқ қарорга келамиз», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи.

«Эртага бўлиб ўтадиган ўйин муҳимлигини ҳис қилмоқдамиз. Босимни енга олишимиз керак ва шунда барчаси яхши бўлиши мумкин. Жанубий Корея кучли терма жамоа эканини биламиз. Агар аввалги ўйин каби ҳаракат қила олсак, ўйин биз истагандек кечиши мумкин».

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шунингдек рақиб футболчиларининг кучли жихатларига тўхталиб ўтди.

«Рақиб сафида тезкор футболчилар кўп. Улар икки-уч нафар футболчи билан тезкор ҳужум уюштира оладилар, шунингдек кореялик ҳужумчилар тўпни олдинги чизиқларда ушлаб уни ўз жарима майдонларидан узоқлаштириб тура оладидар. Австралияга қарши ўйинда уларнинг дарвозабони яхши ҳаракат қилди, қолевраса кореялик ҳимоячилар ҳам яхши ўйин кўрсата олишади».

«Таркимиздаги ёш футболчиларда босим бўлиши мумкин. Буни олдини олишга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, таркибда ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин», - дейди Қосимов.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 13:05, 21.01.2015.
Ўқилди: 7015 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» «Ньюкасл»ни мағлуб этиб, Англия Кубоги чорак финалига йўл олди [1909]

Криштиану Роналду жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни қандай кечаётганини кўрсатди (фото) [1699]

Энг яхшилардан бири бўлган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ньюкасл”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1596]

“Реал” Родри ва Шлоттербек учун 100 млн евро тайёрлаб қўйган — манба [1392]

Шомуродов ҳамда Файзуллаевнинг “Гёзтепе”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1180]

Англия кубоги. «Ньюкасл» - «Манчестер Сити». Ҳусанов асосий таркибда ўйнайди [1129]

Непомняший: “Ёш ўзбек маэстроси билан рақобат осон кечмади” [1124]

Винисиус «Ман Сити»га қарши учрашув ҳақида: «Бенуқсон ҳаракат қилишимиз шарт» [1119]

Ла Лига. Ямалнинг ягона голи «Барселона»га «Атлетик» устидан ғалаба келтирди [1077]

Ла лига. «Барселона»нинг «Атлетик Бильбао»га қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди [1074]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.