Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Миржалол Қосимов: «Ҳозирги жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш баҳсларига бемалол киришса бўлади»

Баҳо:
+4 | -

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида бугун терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди. Дастлаб у ўйин хусусида тасассуротлар билан ўртоқлашди.

"Финалга хос ўйин бўлди. Мана гувоҳи бўлганингиздек, бугун ҳар икки жамоа қизиқарли мухлисларбоп ўйин кўрсатди. Афсуски, натижа биз учун яхши бўлмади, аммо мағлубиятга лойиқ эмасдик. Очиқчасига бугун омад юз ўгирди. Шундан бўлсада, футболчиларимиз учун бугунги ўйин катта маҳорат мактаби бўлди. Мухлисларимизга, журналистлар ва ташкилотчиларига катта раҳмат. Ж.Корея термасига эса омад тилайман.

Ҳакамлар бугун ҳам бизга қарши ишлашгандек кўринишди. Ўтган ўйиндаги каби бугун уларнинг баъзи қарорлари нохолис бўлди. Жумаладан, эсимда қолган биргина вазиятни айтсам, рақиблар жарима майдонида Темур Кападзени йиқитишди. Шундай бўлсада, айтишим керакки, агар биз қулай имкониятлардан фойдалан олганимизда ҳакамлар ҳам ҳеч нарса қилиша олишмасди.

Менимча, ҳозирги жамоамиз ЖЧ саралаш баҳсларига бемалол киришса бўлади. Албатта таркибдаги ўзгаришлар бўлади, бу энди кейинги масала", - дейди Миржалол Қосимов.

"Интерфутбол" газетаси

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:05, 22.01.2015.
Ўқилди: 20967 марта.
Фикрлар: 346 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик