Анжуманнинг иккинчи қисмида германиялик мутахассис Ули Штилике ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Квак Тэ Хви қатнашишди. Улар ҳам аввалига умумий фикрлар билан ўртоқлашишди.
"Кўрганингиздек бугун футбочилар 120 дақиқа футбол ўйнашди. Бугун мағлуб бўлган жамоа ўйга қатиши керак эди. Футболчиларимиз биринчи бўлимдан фарқли ўлароқ кейинги бўлимларда яхшироқ ўйнашди. Хусусан, 3- ва 4-таймда ақлли футбол кўрсатиб ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биз бугун Австралияга қарши фойдаланган тактимиздан ишлатдик ва бу ўзини оқлади, деб ўйлайман. Агар мағлуб бўлсак, мен ва футболчилар катта босим остида қолишарди. Хайриятга зафар қучиб, ушбу босимдан қутулдик.
Айтишим керакки, футболчиларимизнинг сабр чидами ва менталитетига қойил қолдим. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача бир маромда ўйнашга ҳаракат қилишди. Муҳими қайси дақиқаларида бўлмасин гол кирита олдик ва муҳим ғалабага эришдик.
Австралия ва Ўзбекистон терма жамоаларини таққослайдиган бўлсак, менимча, бугунги рақибимиз кучлироқдек туюлди. Ўзбекистон термаси қарши тезкор ҳужумларда кучлироқ ўйнайди. Уларда индивидуал маҳоратна эга ижрочилар сафи катта. Улар ҳам биз каби 120 дақиқа бир хил ўйин кўрсата олишди. Фақатгина, қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида бизга омад кулиб борқди. Бугун улар кўпроқ ҳимоявий тактика асосланган ҳолда ҳаракат қилишди. Улар ҳам бир неча марта дарвозамизга хавф сола олишди" - дейди Ули Штилике.
"Интерфутбол" газетаси