Украинанинг "Энергия" клуби футболчиси Владимир Козленко "Олимпик"га қарши Макаров хотира мусобақаси учрашуви вақтида телефонда сўзлашгани сабабларини тушунтириб берди.
"Сегодня" нашрини хабарига кўра, ўша вақтда 35 ёшли футболчининг оиласи Донецкдан чиқиб кетаётган бўлган ва у уларнинг ҳолидан хабар олиб турган.
"Бу жуда муҳим эди, оиламга алоқадор. Шунинг учун қўнғироққа жавоб бердим. Узр сўрайман", - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Козленко бу иши учун мусобақанинг қолган ўйинларидан четлаштирилган эди. "Энергия" бош директори Сергей Корольский клубда кўрикдан ўтаётган Козленконинг хизматларидан воз кечганлигини маълум қилган.