Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Хавьер Агирре: "Япония ғалабага лойиқ эди"

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоасининг бош мураббийи Хавьер Агирре Осиё кубоги чорак финалида БАА терма жамоасига қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг (1:1, пен - 4:5) фикрларини билдирди.

"Футбол - гол уриладиган ўйин, биз эса фақат биттагина гол урдик ва айнан шунинг учун 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бизда кўпроқ вазиятлар бўлди ва ўйлашимча, биз рақибдан кўра яхшироқ ўйнадик.

Аммо улар ҳаёт-мамот ўйинидек курашдилар, уларни табриклайман. Улар ҳисобни ушлаб қолиш учун ўзгартиришлар қилдилар ва бунга эришдилар.

Бу жамоа билан фахрланаман, чунки улар 120 дақиқа бор кучи билан ўйнадилар. Биз ҳар жабҳада рақибдан устун бўлдик.

Оқибатда пенальтилар сериясигача етиб келдик, бу 50 га 50 имконият дегани. Ўйини бошида бўш ўйин кўрсатдик ва айнан шунинг учун гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштириш учун бутун ўйин давомида курашдик.

Улар ғолиб бўлдилар, аммо биз кучли футбол кўрсатдик ва улардан кўпроқ гол киритишга уриндик. Аммо бир тўп фарқини йўқ қилиш учун курашни давом эттирдик.

Ўзимни оқламайман, биз яхши тайёрланган эдик. Омад ҳақида ҳам гапирмайман. Бу ўйинда ғалабага лойиқ эдик. Ўйинчилар бошларини тутиб, олдинга интилишларини истайман", - дейди Агирре.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 21:11, 23.01.2015.
Ўқилди: 6988 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.