Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Тоҳир Кападзе: «Осиё кубоги чорак финалида Сервер Жепаровнинг майдонга туширилмаганини умуман тушунмадим»

Баҳо:
+ | -1

Осиё Кубоги-2015даги иштирокини кутилганидан бироз эртароқ якунлаган Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз юртимизга қайтиб келди. Футболчиларимизни кутиб олиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига чиққанимизда камсонли мухлислар билан бир қаторда кўпчиликка яхши таниш бўлган мутахассис Тоҳир Копадзени ҳам учратдик.

Вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ушбу мутахассиснинг Осиё Кубоги-2015 турнирида терма жамоамизнинг иштироки борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

– Тоҳир ака, терма жамоамизнинг Осиё Кубоги-2015 турнирдаги иштироки борасида нима дея оласиз?
– Авваламбор, шуни таъкидлаш керакки, терма жамоамизнинг турнирда қайд этган натижаси барчамизни ҳафа қилди. Зеро, бутун халқимиз миллий термадан энг камида ўтган сафарги натижа қайтарилишини кутганди. Аммо футболчиларнинг кўрсатган ўйини ёмон бўлгани йўқ. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди.

– Турнирдан олдин кўпчилик бизни фаворитлар қаторига қўшишди ва ҳаттоки ярим финалга етиб боришади дейишганди. Аммо бундай бўлмади. Бунга нима сабаб бўлди?
– Ҳа, албатта, термамиз ҳеч бўлмаганда Қатардаги натижани қайд этиши зарур эди. Аммо бу футбол. Мана Япония ҳам турнирни тарк этди. Бу ҳам кутилмаган ҳолат. Бироқ футболчиларга эътирозимиз йўқ. Бизга қаердадир тажриба, маҳорат етмаган бўлса, қаердадир омад. Шунингдек, ҳакамларнинг таъсири ҳам бўлди. Шу сабабли мақсадимизга ета олмадик. Таркибдаги Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов ва баъзи ҳимоячилар ҳали ёш, шу билан бирга бундай катта мусобақаларда тажриба ҳам муҳим аҳамиятга эга. Буларнинг барчаси улар катта дарс бўлди, деб ўйлайман. Умуман улар учун барчаси ҳали олдинда.

– Сўнгги ўйинда тажрибали ўйинчилар ўрнига ёшлар туширилишини кутганмидингиз?
– Йўқ, буни кутмагандим. Бундай йирик турнирларда тажрибали ўйинчилар жуда зарур. Мен Сервер Жепаровнинг майдонга туширилмаганлигини умуман тушунмаяпман. Чунки у Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири. Бундан ташқари жамоада унга эҳтиёж ҳам бор эди. Сабабини фақат мураббийлар билади. Менимча, у албатта, ўйнаши керак эди.

– Терма жамоамиз сафида порлаётган Сардор Рашидов ҳақида фикрларингиз?
– Сардор Рашидов жамоамиз сафида яхши таассурот қолдирган ўйинчилардан бири. Дриблинги, зарбалари ҳаммаси яхши. Бироқ футболда бунинг ўзи камлик қилади. У ўз устида кўп ишлаши ва тажриба тўплаши зарур. Бу йигитимизга омад тилайман. Келажакда у бундан ҳам яхши ўйин кўрсатишига умид қиламан.

– Охирги савол. Осиё Кубоги-2015да ким ғолиб бўлади?
– Умуман олганда, турнирда иштирок этмас эканмиз, бизга ким чемпион бўлиши муҳим эмас. Аммо Жанубий Корея ғолиб бўлишини хоҳлардим.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 14:31, 25.01.2015.
Ўқилди: 13824 марта.
Фикрлар: 78 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик