Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

“Қизилқум” юқори ўринларни кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Кончилар айни чоғда ўз қароргоҳида учинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини олиб боряпти. Йиғинда ўттиз нафардан зиёд футболчи иштирок этмоқда. Машғулотлар Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида кунига икки маҳалдан ташкил қилинаётир.

   Хўш, ўтган мавсумни ўзига муносиб бўлмаган поғонада якунлаган кончиларнинг амалдаги йилдаги режалари қандай? Таркибда қандай ўзгаришлар бор?

  Куни кеча “Қизилқум” профессионал футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамов Навоий вилоят футбол федерацияси президенти, вилоят ҳокими Эркин ТУРДИМОВ қабулида бўлиб, янги мавсумга тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар ва режалар хусусида ахборот берди.

  Фурсатдан фойдаланиб, клуб матбуот хизмати Ҳамиджон Актамовдан интервью олди.

  — Жамоамиз ўтган мавсумда чемионатни 11-поғонада якунлади ва бундан мухлислар олдида хижолатдамиз, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — Шу боис, янги мавсумда олдимизга жиддий мақсадлар қўйилади. Вилоят футбол федерацияси, футбол клубимиз муассиси ва хомийлари жамоамизни ҳар томонлама муносиб қўллаб-қувватлар экан, “Қизилқум” жамоаси аъзолари фақат юқори ўринлар учун курашиши лозим, деб биламан. Бунинг учун амалдаги йилда барча зарур шарт-шароитлар яратилади.

   —Таркибда қандай ўзгаришлар бор?

  — Якунланган чемпионатда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган бир неча футболчи бошқа клублар таркибида ўз омадларини синаб кўришга қарор қилишган. Жумладан, Руслан Вагапов (“Металлург”), Наврўзбек Алимов (“Пахтакор”), Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов (“Шўртан”)га таркибимизда тўп сургани учун раҳмат айтамиз ва келгуси фаолиятларида омадлар тилаймиз.

  Ўз навбатида бошланажак мавсум олдидан ўқув-машғулот йиғинларимизга янги футболчиларни жалб этганмиз. Селекция ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда ярим ҳимоячилар украиналик Андрей Деркач (“Машъал”), Бобур Маъмиров (“Богатир” Россия),  ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), украиналик Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта), Феруз Бобоқулов, Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”)лар машғулотларда иштирок этяпти. Шунингдек, мамлакат ёшлар лигасида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган умидли футболчилардан Нуриддин Раҳматуллаев, Азиз Назаров, Бобур Искандаровларни асосий таркибга жалб қилдик. 

  “Қизилқум”, “Нефтчи” жамоаларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган моҳир ҳимоячи Акмал Холиқов янги мавсумдан бошлаб, мураббийлар штабида иш бошлайдиган бўлди. Бу йилдан эътиборан жамоа ёшлари билан мураббий Обид Худоёров ишлайди. Ундан умидимиз катта. Обиднинг ўз вақтида ажойиб ҳужумчи бўлганлигини нафақат “Зарафшон” ва “Қизилқум”, балки “Насаф” жамоаси ишқибозлари ҳам яхши билишади, эслашади. Ёшлар лигасида асосий эътибор асосан маҳаллий футболчиларга қаратилиши кўзда тутилган.

   — Мавсум тайёргарлиги бўйича режалар қандай?

 — Жамоа аъзолари ўтган йилнинг декабрь ойидан машғулотларни бошлашган. Мавсумга бир неча босқичда ташкил этиладиган йиғинлар орқали ҳозирлик кўрилиши белгилаб олинган. Январь ойи бошида Тошкентдаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида асосий таркиб ўйинчилари ва номзодлари тиббий кўрикдан ўтдилар. Сўнгра пойтахтда икки ҳафталик йиғин уюштирдик. Бир нечта ўртоқлик учрашувларида янги номзодлар хатти-ҳаракати кузатилди. Айни чоғда жамоамиз Навоийда машғулотларни давом эттиришяпти. Февраль ойининг биринчи ярмида жамоа аъзолари тайёргарлик машғулотларини Тошкентда давом эттирадилар. Мамлакатимиз олий ва биринчи лига жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади.

 — Маълумотларга қараганда, бу йил мавсум арафасида “Қизилқум” футболчилари хорижда йиғин ўтказишни режалаштираётган экан...

   — Ҳа, албатта. Жамоамиз 19 февраль — 3 март кунлари Анталия (Туркия)да ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Мазкур йиғин доирасида Украина, Польша, Руминия, Белоруссия ва Россия юқори дивизиони футбол клублари билан синов-назорат учрашувлари уюштирилади. Шунингдек, Туркиядаги йиғин давомида мураббийлар штаби Грузия, Нигерия давлатларидан бир неча легионер футболчиларни кўрикдан ўтказишади.

Манба: http://fcqizilqum.uz/
Киритилди: 19:28, 27.01.2015.
Ўқилди: 5962 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.