Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Биродар Абдураимов: «Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бундан тўрт йил муқаддам Қатарда ўтказилган Осиё чемпионатида кучли тўртликдан жой олганди. Афсуски, бу гал Австралияда ҳамюртларимиз учун мусобақанинг чорак финал учрашуви сўнгги «бекат» бўлди...

Хўш, терма жамоамизнинг сов­ринли ўринлар учун курашишига нима халал берди? Нега халқимиз ва кўпсонли мухлислар ишончи оқланмади?

Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Биродар Абдураимов фикр­лари билан қизиқдик.

"Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Бунга Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтган ўйинда ҳам гувоҳ бўлдик. Умуман олганда, футболчиларимиз қитъамизнинг кучли терма жамоасига қарши ўйинда ёмон таассурот қолдирмади. Афсуски, юзага келган имкониятлар кўкка совурилгани ачинарлидир.

Бош мураббий Миржалол Қосимов ва унинг ёрдамчилари кучли рақибга қарши танлаган таркибини тушуна олмадим. Бундай муҳим учрашувда тажрибали Темур Копадзега ишонч билдирилган экан, нега Сервер Жепаровнинг захирада қолдирилганига ҳайронман?! Саудия Арабистони терма жамоаси билан ўйинда Жамшид Искандеровнинг ҳали анча тажрибасизлигини оддий мухлис ҳам ўз кўзи билан кўрганди. Аммо мураббийлар штаби бундан тўғри хулоса чиқармасдан учрашувда маҳоратли ўйинчига зарурат пайдо бўлганида яна Искандеровни майдонга туширганини тушуниб бўлмайди. Ёки ярим ҳимоячи Жасур Ҳасановнинг муҳим ўйин чоғида захирада қолдирилиши ҳам якунда терма жамоамиз учун қимматга тушди, деб ўйлайман.

Афсуски, қулай вазиятларда терма жамоа учун маҳоратли ижрочилар етишмади. Биринчи ўйинда КХДР дарвозасига гол урган бўлса-да, ҳужумчи Игорь Сергеевнинг ҳали бу каби йирик мусобақа учун руҳан тайёр эмаслиги билиниб қолди...

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Осиёда футболи жадал ривожланиб бораётган мамлакатлардан саналади. Бу каби мусобақаларда футболчиларимиз аллақачон ўзини кўрсатадиган фурсат келди. Муҳим учрашувларда эса оддий хатолар ҳам қимматга тушиши мумкинлигини Осиё чемпионати яна бир бор тасдиқлаб берди", - дейди Биродар Ҳасанович.

Манба: www.uzbekistonovozi.uz/
Киритилди: 23:13, 27.01.2015.
Ўқилди: 7030 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик